Мирзиёев ва Путин ҳарбий-техник ҳамкорликни муҳокама қилади

Етакчилар сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев музокараларда, жумладан, ҳарбий-техник ҳамкорликни муҳокама қилишади. Бу Кремль матбуот хизмати тадбирга тайёрлаган ахборот маълумотларидан маълум бўлди, дея ёзади РИА Новости.
“Етакчилар сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишади. Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистон президенти 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлиб турибди. Мирзиёев ташрифини Татаристондан бошлади. Ташриф доирасида Қозон шаҳридаги “Казань Экспо” марказида очилган Татаристон саноат салоҳияти кўргазмаси билан танишди. Татаристон раиси Рустам Минниханов билан музокаралар ўтказди.
Бугун Кремлда Россия президенти Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев музокаралари бўлиб ўтади. Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг қўшма баёноти қабул қилиниши ва қатор идоралараро ва тижорий ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Мирзиёев Москвадаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди - видео