Қозонда Мирзиёев ва Минниханов учрашуви бўлиб ўтди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в городе Казани провёл встречу с Рустамом Миннихановым.
Шавкат Мирзиёев в городе Казани провёл встречу с Рустамом Миннихановым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Oбуна бўлиш
Минниханов республика тарихида илк бор Ўзбекистон президенти Татаристонга ташриф буюрганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Қозон шаҳрида Татаристон раиси Рустам Минниханов ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Татаристон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в городе Казани провёл встречу с Рустамом Миннихановым.
Шавкат Мирзиёев в городе Казани провёл встречу с Рустамом Миннихановым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Шавкат Мирзиёев в городе Казани провёл встречу с Рустамом Миннихановым.
Минниханов республика тарихида илк бор Ўзбекистон президенти Татаристонга ташриф буюрганини таъкидлади. У Қозонда ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги учинчи минтақалараро форум учун миннатдорлик билдирди.
“Форум учун миннатдормиз. У юқори савияда ўтди. Биз бугун амалга ошираётган лойиҳалар нафақат йирик саноат корхоналари, балки кичик ва ўрта бизнесни ҳам қамраб олмоқда”, - деди Татаристон раҳбари.
Минниханов ўтган йил якунларига кўра Ўзбекистон-Татаристон товар айланмаси 50 фоизга ўсгани, 2023 йилнинг биринчи ярмида 30 фоизгача ўсганини эслатди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва интеграция учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этди.
Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев икки республика делегациялари фаол иш олиб бораётгани, Қозонда форумнинг муваффақиятли ўтган бунинг далили эканини таъкидлади.
Учрашув давомида Рустам Минниханов ва Шавкат Мирзиёев бугун биргаликда амалга оширилаётган аниқ лойиҳаларни муҳокама қилишди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлиб турибди. Мирзиёев Россияга расмий ташрифини Татаристондан бошлади. Ташриф доирасида Қозон шаҳридаги “Казань Экспо” марказида очилган Татаристон саноат салоҳияти кўргазмаси билан танишди. Кўргазма доирасида Россия ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан учрашув бўлиб ўтди. Навбатдаги Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари форумида эришилган келишувларни, энг аввало, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Татаристон раиси Рустам Минниханов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 30 фоизга ошди — Минниханов
Янгиликлар лентаси
0