Мирзиёев Москвадаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди - видео

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент Узбекистана Ш. Мирзиеев возложил цветы к Могиле Неизвестного Солдата
Президент Узбекистана Ш. Мирзиеев возложил цветы к Могиле Неизвестного Солдата - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Россияда бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада Кремль деворлари ёнидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Ўзбекистон президенти 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлиб турибди. Мирзиёев ташрифини Татаристондан бошлади. Ташриф доирасида Қозон шаҳридаги “Казань Экспо” марказида очилган Татаристон саноат салоҳияти кўргазмаси билан танишди. Татаристон раиси Рустам Минниханов билан музокаралар ўтказди.
Бугун Кремлда Россия президенти Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев музокаралари бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари икки мамлакат муносабатларинини янада ривожлантиришни муҳокама қилиши ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.
Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг қўшма баёноти қабул қилиниши ва қатор идоралараро ва тижорий ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0