ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Қашқадарё вилояти “Ҳисор” давлат қўриқхонасида биринчи қор ёғди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
“Ҳисор” давлат қўриқхонасида биринчи қор ёғди. Қўриқхона Қашқадарё вилоятида Ҳисор тизмасининг ғарбий ён бағирларида денгиз сатҳидан 1750-4546 м баландликда жойлашган.
Қашқадарё вилояти “Ҳисор” давлат қўриқхонасида биринчи қор ёғди.
© Министерство экологии
Қўриқхона географик жиҳатдан 4 та алоҳида ҳудудга – Қизилсув, Мираки, Ғелон ва Танхоздарё бўлимидан иборат. Охиргиси энг баланд тоғлар бўлиб, қўриқхонадаги энг йирик дарёлардан Оқсув, Танхоздарё ва Қизилсув дарёлари жойлашган.
Қўриқхона ҳудудининг умумий майдони 80986,1 гектарни ташкил этади. Ландшафтлар, асосан, баланд тоғлар, Алп ўтлоқлари, дағал қирлар ва қоялардан иборат. “Ҳисор”нинг баланд тоғли қисмида Ўзбекистондаги энг катта музликлар — "Свертсов" ва "Ботурбой" музлиги жойлашган.
Қашқадарё вилояти “Ҳисор” давлат қўриқхонасида биринчи қор ёғди.
© Министерство экологии
Элатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистонда уч кунлик ёғингарчиликдан сўнг тоғларда 20 см қалинликдаги қор қоплами ҳосил бўлганди. Мамлакатдаги уч кунлик ёғингарчилик 2022-2023 йиллар учун қиш мавсумини очиб берган.