https://sputniknews.uz/20231004/qashqadaryo-viloyat-tog-birinchi-qor-39599560.html
Қашқадарёдаги тоғларда биринчи қор ёғди — фото
Қашқадарёдаги тоғларда биринчи қор ёғди — фото
Sputnik Ўзбекистон
“Ҳисор” давлат қўриқхонасида биринчи қор ёғди.
2023-10-04T11:50+0500
2023-10-04T11:50+0500
2023-10-04T11:50+0500
жамият
ўзбекистон
қашқадарё вилояти
ўзбекистонда об-ҳаво
қор
ҳисор давлат қўриқхонаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/04/39599947_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_fc6d0bccea360dbd39de3a47f9c97605.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Қашқадарё вилояти “Ҳисор” давлат қўриқхонасида биринчи қор ёғди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.“Ҳисор” давлат қўриқхонасида биринчи қор ёғди. Қўриқхона Қашқадарё вилоятида Ҳисор тизмасининг ғарбий ён бағирларида денгиз сатҳидан 1750-4546 м баландликда жойлашган.Қўриқхона ҳудудининг умумий майдони 80986,1 гектарни ташкил этади. Ландшафтлар, асосан, баланд тоғлар, Алп ўтлоқлари, дағал қирлар ва қоялардан иборат. “Ҳисор”нинг баланд тоғли қисмида Ўзбекистондаги энг катта музликлар — "Свертсов" ва "Ботурбой" музлиги жойлашган.Элатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистонда уч кунлик ёғингарчиликдан сўнг тоғларда 20 см қалинликдаги қор қоплами ҳосил бўлганди. Мамлакатдаги уч кунлик ёғингарчилик 2022-2023 йиллар учун қиш мавсумини очиб берган.
ўзбекистон
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/04/39599947_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_bb505ce73ace1af9becfe1a33a460f30.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“ҳисор” давлат қўриқхонаси биринчи қор қашқадарё вилояти
“ҳисор” давлат қўриқхонаси биринчи қор қашқадарё вилояти
Қашқадарёдаги тоғларда биринчи қор ёғди — фото
“Ҳисор” давлат қўриқхонасида биринчи қор ёғди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Қашқадарё вилояти “Ҳисор” давлат қўриқхонасида биринчи қор ёғди. Бу ҳақда Экология вазирлиги
хабар берди. “Ҳисор” давлат қўриқхонасида биринчи қор ёғди. Қўриқхона Қашқадарё вилоятида Ҳисор тизмасининг ғарбий ён бағирларида денгиз сатҳидан 1750-4546 м баландликда жойлашган.
Қўриқхона географик жиҳатдан 4 та алоҳида ҳудудга – Қизилсув, Мираки, Ғелон ва Танхоздарё бўлимидан иборат. Охиргиси энг баланд тоғлар бўлиб, қўриқхонадаги энг йирик дарёлардан Оқсув, Танхоздарё ва Қизилсув дарёлари жойлашган.
Қўриқхона ҳудудининг умумий майдони 80986,1 гектарни ташкил этади. Ландшафтлар, асосан, баланд тоғлар, Алп ўтлоқлари, дағал қирлар ва қоялардан иборат. “Ҳисор”нинг баланд тоғли қисмида Ўзбекистондаги энг катта музликлар — "Свертсов" ва "Ботурбой" музлиги жойлашган.
Элатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистонда уч кунлик ёғингарчиликдан сўнг тоғларда 20 см қалинликдаги қор қоплами ҳосил бўлганди. Мамлакатдаги уч кунлик ёғингарчилик 2022-2023 йиллар учун қиш мавсумини
очиб берган.