ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Хитойдаги Осиё ўйинларининг ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон-Жанубий Корея учрашуви бўлиб ўтди.
Шиддатли кетган баҳсда рақиблар 4 дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. 25-дақиқага келиб Жасурбек Жалолиддинов жарима тўпидан ажойиб гол урди ва ҳисобни тенглаштирди. 38-дақиқа жанубий кореяликлар яна гол уриб, олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади - 1:2.
Шу тариқа, Корея финалга чиқди, Ўзбекистон терма жамоаси эса 7 октябрь куни бронза медали учун Гонконгга қарши майдонга тушади.