Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Гонконг устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

Oбуна бўлиш
Тимур Кападзе шогирдлари Осиё ўйинлари плей-оффига йўл олди.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Осиё ўйинлари доирасида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Гонконгга қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозонди.
© МОК Узбекистана
Матч Узбекистан-Гонконг - Sputnik Ўзбекистон
1/5
© МОК Узбекистана
Матч Узбекистан-Гонконг - Sputnik Ўзбекистон
2/5
© МОК Узбекистана
Матч Узбекистан-Гонконг - Sputnik Ўзбекистон
3/5
© МОК Узбекистана
Матч Узбекистан-Гонконг - Sputnik Ўзбекистон
4/5
© МОК Узбекистана
Матч Узбекистан-Гонконг - Sputnik Ўзбекистон
5/5
Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ рақиб вакили Лей Нгаи Хой ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқада Алибек Давронов гол урди ва ҳисобни тенглаштирди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Жасурбек Жалолиддинов Ўзбекистоннинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Ўйин 2:1 ҳисобида Ўзбекистоннинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа Тимур Кападзе шогирдлари гуруҳда биринчи бўлишди ва Осиё ўйинлари плей-оффига йўл олди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1/8 финалда Индонезияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрь куни бўлиб ўтган дастлабки учрашувда Ўзбекистон Гонконг устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонган эди.
Осиё ўйинларининг футбол дастурида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳидан (Ўзбекистон, Афғонистон, Сурия ва Гонконг) ўрин олган эди. Аммо баҳслар бошланишига 2 кун қолганида Сурия ва Афғонистон ўйинларда иштирок эта олмаслигини маълум қилди. Шу боис Ўзбекистон ва Гонконг жамоалари ўзаро икки учрашувда гуруҳ ғолибини аниқлаб олишди.
XIX Осиё ўйинлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0