Осиё ўйинлари: Ўзбекистон “бронза” учун курашади

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаФутбольный матч Узбекистан - Южная Корея на XIX Азиатских играх в Ханчжоу.
Футбольный матч Узбекистан - Южная Корея на XIX Азиатских играх в Ханчжоу. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон U-23 Жанубий Кореяга 1:2 ҳисобида ютқазди ва Осиё ўйинлари финал йўлланмасидан мосуво бўлди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Хитойдаги Осиё ўйинларининг ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон-Жанубий Корея учрашуви бўлиб ўтди.
Шиддатли кетган баҳсда рақиблар 4 дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. 25-дақиқага келиб Жасурбек Жалолиддинов жарима тўпидан ажойиб гол урди ва ҳисобни тенглаштирди. 38-дақиқа жанубий кореяликлар яна гол уриб, олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади - 1:2.
Шу тариқа, Корея финалга чиқди, Ўзбекистон терма жамоаси эса 7 октябрь куни бронза медали учун Гонконгга қарши майдонга тушади.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон гуруҳ босқичида Гонконг устидан 1:0 ва 2:1 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқичга гуруҳ етакчиси сифатида йўл олган эди.
Янгиликлар лентаси
0