Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик каноэчилар олтин медалга эга чиқишди

Пойгада Шоҳмурод Холмуродов ҳамда Нурислом Тўхтасин ўғли жуфтлиги марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Хитойда ўтаётган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ўзбекистонлик каноэчилар олтин медалга эга чиқишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1000 метрга каноэчи йигитлар ўртасида кечган пойгада Шоҳмурод Холмуродов ҳамда Нурислом Тўхтасин ўғли жуфтлиги марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медалга сазовор бўлишди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларининг сўнгги старти Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли кечди. Унда аёллар ўртасида 200 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур дастурда стартга чиққан Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасидан яна бир медаль. 500 метрга кечган дастурда Шаҳризода Мавлонова, Арина Танатмишева, Екатерина Шубина ҳамда Юлия Борзова квартети марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Ханчжоу-2022: Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар бугунги дастурларни учта медаль билан якунлади