Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик каноэчилар олтин медалга эга чиқишди

© НОКХанчжоу-2022: ўзбекистонлки каноэчилар олтин медалга эга чиқишди
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлки каноэчилар олтин медалга эга чиқишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
Пойгада Шоҳмурод Холмуродов ҳамда Нурислом Тўхтасин ўғли жуфтлиги марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Хитойда ўтаётган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ўзбекистонлик каноэчилар олтин медалга эга чиқишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1000 метрга каноэчи йигитлар ўртасида кечган пойгада Шоҳмурод Холмуродов ҳамда Нурислом Тўхтасин ўғли жуфтлиги марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медалга сазовор бўлишди.
© НОК
Ханчжоу 2022: золотая медаль от узбекских каноистов!  - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© НОК
Ханчжоу 2022: золотая медаль от узбекских каноистов!  - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© НОК
Ханчжоу 2022: золотая медаль от узбекских каноистов!  - Sputnik Ўзбекистон
3/3
1/3
2/3
3/3
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларининг сўнгги старти Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли кечди. Унда аёллар ўртасида 200 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур дастурда стартга чиққан Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасидан яна бир медаль. 500 метрга кечган дастурда Шаҳризода Мавлонова, Арина Танатмишева, Екатерина Шубина ҳамда Юлия Борзова квартети марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Ханчжоу-2022: Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар бугунги дастурларни учта медал билан якунлади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2023
Ханчжоу-2022: Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар бугунги дастурларни учта медаль билан якунлади
Янгиликлар лентаси
0