https://sputniknews.uz/20231002/xanchjou-2022-ozbekistonlik-eshkak-eshuvchilar-bugungi-dasturlarni-uchta-medal-bilan-yakunladi-39505898.html
Ханчжоу-2022: Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар бугунги дастурларни учта медаль билан якунлади
Ханчжоу-2022: Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар бугунги дастурларни учта медаль билан якунлади
Sputnik Ўзбекистон
Байдарка ва каноэчилар иштирокидаги бугунги баҳслар якунланди.
2023-10-02T10:38+0500
2023-10-02T10:38+0500
2023-10-02T11:30+0500
спорт
осиё ўйинлари
ўзбекистон
хитой
байдарка ва каноэда эшкак эшиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/02/39506039_0:111:1280:831_1920x0_80_0_0_43e7d60ebda190a9302e4a80f1f8e001.jpg
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида биринчи бўлиб 1000 метрга байдаркада эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда стартга чиққан ўзбекистонлик спортчи Шаҳриёр Маҳкамов иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди ва кумуш медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси. Шунингдек, 1000 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги дастурда Владлен Денисов Ўзбекистон делегациясига яна бир кумуш медални тақдим қилди.Байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метрга кечган баҳсда стартга чиққан Екатерина Шубина ҳамда Арина Танатмишева жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.Шунингдек, 500 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида Артур Гулиев ҳамда Камрон Ахтамов тўртинчи, Нилуфар Зокирова ҳамда Гулбаҳор Файзиева эса бешинчи бўлиб маррага келди. Худди шу масофада стартга чиққан байдаркачи ўзбекистонлик йигитлар Денис Онуфриев ҳамда Озоджон Амриддинов эса еттинчи поғонадан жой олишди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/02/39506039_0:14:1280:974_1920x0_80_0_0_1cad76efd34f0f8f5787211caa95bd1e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ханчжоу-2022 ўзбекистонлик эшкак эшувчилар
ханчжоу-2022 ўзбекистонлик эшкак эшувчилар
Ханчжоу-2022: Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар бугунги дастурларни учта медаль билан якунлади
10:38 02.10.2023 (янгиланди: 11:30 02.10.2023) Байдарка ва каноэчилар иштирокидаги бугунги баҳслар якунланди.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида биринчи бўлиб 1000 метрга байдаркада эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда стартга чиққан ўзбекистонлик спортчи Шаҳриёр Маҳкамов иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди ва кумуш медални қўлга киритди, дея
хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Шунингдек, 1000 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги дастурда Владлен Денисов Ўзбекистон делегациясига яна бир кумуш медални тақдим қилди.
Байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метрга кечган баҳсда стартга чиққан Екатерина Шубина ҳамда Арина Танатмишева жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, 500 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида Артур Гулиев ҳамда Камрон Ахтамов тўртинчи, Нилуфар Зокирова ҳамда Гулбаҳор Файзиева эса бешинчи бўлиб маррага келди. Худди шу масофада стартга чиққан байдаркачи ўзбекистонлик йигитлар Денис Онуфриев ҳамда Озоджон Амриддинов эса еттинчи поғонадан жой олишди.