Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украинага қарши нималарни тайёрлаб қўйган - Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси

Дуглас Макгрегорнинг тахмин қилишича, ғарб томон ҳужум бошлашга тайёр.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россия Украина шарқидаги юзлаб бирлашмаларни бўлажак ҳужумга тайёрлаб қўйган. Бу тахминни Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор “Judging Freedom” YouTube-канали эфирида билдирди, дея ёзади РИА Новости.
“Россия Украина шарқида шу пайтгача юзлаб янги бирлашмаларни тайёрлаб қўйгани биз учун (АҚШ учун – таҳр.) ёмон хабар. Бу эса йирик ҳужумга тайёргарлик кўрилаётганини билдиради", - деди у.
Макгрегорнинг сўзларига кўра, Россия армияси кўп ойлар давомида мудофаа ҳолатида бўлган ва энди ғарб томон ҳужум бошлашга тайёр.
“Ҳеч нарса уларни тўхтата олмайди. Шундай экан улар нега ҳужум қилишмасин. Америка маъмурияти расмийлари улар буни қила олишмайди деб айтишади. Бу эса бемаънилик. Украиналиклар пашша каби ўлишмоқда. Ҳар сафар бошларини кўтарганларида улар ҳалок бўлишмоқда. Руслар ҳужумга албатта тайёр”, - дея хулоса қилди полковник.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Оқ уй Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш учун маблағ етишмаслигини маълум қилди