Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Украинага қарши нималарни тайёрлаб қўйган - Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишМахсус ҳарбий операция ҳудудидаги россиялик ҳарбийлар, архив сурат
Махсус ҳарбий операция ҳудудидаги россиялик ҳарбийлар, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
Дуглас Макгрегорнинг тахмин қилишича, ғарб томон ҳужум бошлашга тайёр.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россия Украина шарқидаги юзлаб бирлашмаларни бўлажак ҳужумга тайёрлаб қўйган. Бу тахминни Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор “Judging Freedom” YouTube-канали эфирида билдирди, дея ёзади РИА Новости.
“Россия Украина шарқида шу пайтгача юзлаб янги бирлашмаларни тайёрлаб қўйгани биз учун (АҚШ учун – таҳр.) ёмон хабар. Бу эса йирик ҳужумга тайёргарлик кўрилаётганини билдиради", - деди у.
Макгрегорнинг сўзларига кўра, Россия армияси кўп ойлар давомида мудофаа ҳолатида бўлган ва энди ғарб томон ҳужум бошлашга тайёр.
“Ҳеч нарса уларни тўхтата олмайди. Шундай экан улар нега ҳужум қилишмасин. Америка маъмурияти расмийлари улар буни қила олишмайди деб айтишади. Бу эса бемаънилик. Украиналиклар пашша каби ўлишмоқда. Ҳар сафар бошларини кўтарганларида улар ҳалок бўлишмоқда. Руслар ҳужумга албатта тайёр”, - дея хулоса қилди полковник.
Белый дом в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Оқ уй Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш учун маблағ етишмаслигини маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0