https://sputniknews.uz/20231003/oq-uy-ukraina-qollab-quvvatlash-mablag-39552076.html
Оқ уй Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш учун маблағ етишмаслигини маълум қилди
Оқ уй Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш учун маблағ етишмаслигини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Оқ уй Қўшма Штатларда фақат Киевга шошилинч ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун маблағ борлигини маълум қилди.
2023-10-03T11:39+0500
2023-10-03T11:39+0500
2023-10-03T11:46+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
украина
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/741/91/7419197_0:50:3038:1759_1920x0_80_0_0_d511996b524f4f9427eec5e0abf18d67.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт — Спутник. Қўшма Штатларда Киевни узоқ муддатли ҳарбий қўллаб-қувватлаш учун пул йўқ. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пер брифингда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Жан-Пернинг сўзларига кўра, Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккартининг мамлакатни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъдасини инобатга олиб, Украина зарур ёрдамни олишига Оқ уйнинг ишончи комил.Кейинроқ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтт Миллер Киев билан узоқ муддатли шартнома лойиҳаларини музлатилиши ҳақида эълон қилди.Бир кун аввал АҚШ президенти Жо Байден ҳукумат ишларини 45 кунлик муддатга – 17 ноябргача давом эттиришни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бироқ ҳужжатда Украина эҳтиёжлари учун маблағ ажратиш кўзда тутилмаган.Байденнинг Конгресс томонидан маъқулланган қонунни имзолаши сўнгги ҳафталарда мамлакатга таҳдид соладиган “шатдаун”, яъни 1 октябрда бошланиши мумкин бўлган федерал ҳукумат фаолиятини тўхтатиб туриш билан боғлиқ ноаниқликни йўқ қилди.Ўтган йилнинг баҳорида Москва Шимолий Атлантика иттифоқи мамлакатларига Киевга қурол-яроғ етказиб берилгани юзасидан нота юборган эди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қурол-яроғ бўлган ҳар қандай юк Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО можарода нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш орқали ҳам бевосита иштирок этмоқда.Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Киевга Ғарбнинг ҳарбий ёрдами Россия-Украина музокаралари муваффақиятига ҳисса қўшмайди ва салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20230930/aqsh-soliq-tolovchilar-ukraina-xavotir-marjori-teylor-39487786.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/741/91/7419197_155:0:2884:2047_1920x0_80_0_0_b27b63b368bc8a7454025c85dae98ba6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қўшма штатлар киев оқ уй маблағ карине жан-пер
қўшма штатлар киев оқ уй маблағ карине жан-пер
Оқ уй Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш учун маблағ етишмаслигини маълум қилди
11:39 03.10.2023 (янгиланди: 11:46 03.10.2023) Оқ уй Қўшма Штатларда фақат Киевга шошилинч ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун маблағ борлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Спутник. Қўшма Штатларда Киевни узоқ муддатли ҳарбий қўллаб-қувватлаш учун пул йўқ. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пер брифингда маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. "Маблағлар Украинанинг жанг майдонидаги фавқулодда эҳтиёжларини қондириш учун етарли, аммо бу узоқ муддатли ечим эмас", - деди у.
Жан-Пернинг сўзларига кўра, Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккартининг мамлакатни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъдасини инобатга олиб, Украина зарур ёрдамни олишига Оқ уйнинг ишончи комил.
Кейинроқ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтт Миллер Киев билан узоқ муддатли шартнома лойиҳаларини музлатилиши ҳақида эълон қилди.
Бир кун аввал АҚШ президенти Жо Байден ҳукумат ишларини 45 кунлик муддатга – 17 ноябргача давом эттиришни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бироқ ҳужжатда Украина эҳтиёжлари учун маблағ ажратиш кўзда тутилмаган.
Байденнинг Конгресс томонидан маъқулланган қонунни имзолаши сўнгги ҳафталарда мамлакатга таҳдид соладиган “шатдаун”, яъни 1 октябрда бошланиши мумкин бўлган федерал ҳукумат фаолиятини тўхтатиб туриш билан боғлиқ ноаниқликни йўқ қилди.
Ўтган йилнинг баҳорида Москва Шимолий Атлантика иттифоқи мамлакатларига Киевга қурол-яроғ етказиб берилгани юзасидан нота юборган эди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қурол-яроғ бўлган ҳар қандай юк Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО можарода нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш орқали ҳам бевосита иштирок этмоқда.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Киевга Ғарбнинг ҳарбий ёрдами Россия-Украина музокаралари муваффақиятига ҳисса қўшмайди ва салбий таъсир кўрсатиши мумкин.