Пахта режасини биринчи бўлиб Сурхондарё вилояти бажарди

Сурхондарё вилоятида теримчилар бу йил 268 минг тонналик шартномавий режани ортиғи бажарди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Сурхондарё вилояти пахта теримида биринчи бўлиб марра чизиғини босиб ўтди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири матбуот котиби Дилшод Назиров Sputnik мухбирига маълум қилди.
Пахта етиштирувчиларга ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади
Қайд этилишича, бу йил вилоятда 1 минг 846 фермер ва пахта-тўқимачилик кластерлари 74 минг 78 гектар майдонга чигит экиб, бир текис ундириб олинган ғўзани мавжуд агротехник тадбирлар асосида парвариш қилди.

"Пахта етиштиришда бой тажриба тўплаган воҳа теримчилари бу йил 268 минг тонналик шартномавий режани ортиғи бажарди. Ўтган йилга нисбатан 13 минг тонна кўп пахта хомашёси етиштирилиб, ҳосилдорлик ўртача 2-3 центнерга ошиб, гектарига 37,1 центнерни ташкил этгани катта эътиборга лойиқдир", — дейди Назиров.

Таъкидланишича, иқлим ўзгариши, баҳорда ноқулай ёғингарчиликлар, ёз чилласининг ўта иссиқ келиши, сув ресурсларининг сезиларли даражада камлиги Сурхондарё деҳқонларини ирода ва матонатини яна бир бор синовдан ўтказди.

"Ҳали ҳам айрим далаларда ҳосил мўл, йиғим-терим ишлари давом этмоқда", — дея қўшимча қилинди.

Айтилишича, Сурхондарёда ингичка толали пахта селекцияси ва уруғчилиги бўйича махсус илмий-тадқиқот институти ташкил этилиши, пахта-тўқимачилик кластерларни ривожланиши, фермерлар ва кластерлар ўртасида иқтисодий муносабатларни бозор механизмлари асосида йўлга қўйилиши улкан натижаларни бермоқда.
Пахта мавсуми: Ўзбекистонда илк пахта очилди
Ўзбекистон пахта ҳосилдорлигини оширишда Ҳиндистон технологияларидан фойдаланмоқчи
Сурхондарёда пахта режасини бажарган фермерга автомобиль берилди
Бу қизиқ
Олтин қўллар яратган “оқ олтин” — Ўзбекистонда пахта теримининг тарихий суратлари