https://sputniknews.uz/20230802/ozbekiston-paxta-hosildorligi-hindiston-texnologiyalari-37486443.html
Ўзбекистон пахта ҳосилдорлигини оширишда Ҳиндистон технологияларидан фойдаланмоқчи
Ўзбекистон пахта ҳосилдорлигини оширишда Ҳиндистон технологияларидан фойдаланмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон пахтачилигида 50 центнердан 70 центнергача ҳосил берадиган элита уруғларни яратишда Ҳиндистон технологиялари қўлланилиши кутилмоқда.
2023-08-02T09:21+0500
2023-08-02T09:21+0500
2023-08-02T11:42+0500
жамият
ўзбекистон
ҳиндистон
азиз воитов
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
пахта
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37486572_4:0:1277:716_1920x0_80_0_0_12f784fc77bcb20f74c7c9183fffc96d.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ҳиндистон тажрибаси асосида пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий этмоқчи. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Ҳиндистоннинг "Nath Bio-Genes" компанияси Марказий Осиё бўйича директори доктор В. Кулкарни ва Ҳиндистон экспорт қилувчи ташкилотлар федерацияси раиси Нанда Кагливалар билан учрашди.Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш, хусусан, элита уруғчилик ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва уларни сақлаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.Суҳбат чоғида Ўзбекистон пахтачилигида 50 центнердан 70 центнергача ҳосил берадиган элита уруғларни яратиш, бунда Ҳиндистоннинг илғор технологияларидан фойдаланиш ҳамда пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий этиш ҳақида фикр алмашилди.Учрашув давомида пахтачилик ва шоличилик йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, бу борада Ҳиндистондаги етакчи компаниялар тажрибасини қўллаш ҳамда янги навлар уруғларини шу ерда яратиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.Маълумот учун, “Nath Bio-Genes” компанияси қишлоқ хўжалиги экинларининг элита уруғларини яратиш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш борасида катта тажрибага эга.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37486572_163:0:1118:716_1920x0_80_0_0_5daac501df5285bdf1ec0f9f1fa459e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон пахтачилиги элита уруғлари ҳиндистон технология пахта ҳосилдорлиги
ўзбекистон пахтачилиги элита уруғлари ҳиндистон технология пахта ҳосилдорлиги
Ўзбекистон пахта ҳосилдорлигини оширишда Ҳиндистон технологияларидан фойдаланмоқчи
09:21 02.08.2023 (янгиланди: 11:42 02.08.2023) Ўзбекистон пахтачилигида 50 центнердан 70 центнергача ҳосил берадиган элита уруғларни яратишда Ҳиндистон технологиялари қўлланилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ҳиндистон тажрибаси асосида пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий этмоқчи. Бу ҳақда
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Ҳиндистоннинг "Nath Bio-Genes" компанияси Марказий Осиё бўйича директори доктор В. Кулкарни ва Ҳиндистон экспорт қилувчи ташкилотлар федерацияси раиси Нанда Кагливалар билан учрашди.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш, хусусан, элита уруғчилик ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва уларни сақлаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон пахтачилигида 50 центнердан 70 центнергача ҳосил берадиган элита уруғларни яратиш, бунда Ҳиндистоннинг илғор технологияларидан фойдаланиш ҳамда пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий этиш ҳақида фикр алмашилди.
“Учрашувда сабзавотчиликни ривожлаштириш бўйича Nath Bio-Genes компаниясининг замонавий технологиялар асосида яратилган уруғ навларини сентябрь ойида Ўзбекистонга олиб келиш ва компаниянинг илмий тадқиқот институти Тошкент филиалини очиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақидаги фикрлар ҳам ўртага ташланди”, - дейилади хабарда.
Учрашув давомида пахтачилик ва шоличилик йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, бу борада Ҳиндистондаги етакчи компаниялар тажрибасини қўллаш ҳамда янги навлар уруғларини шу ерда яратиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Маълумот учун, “Nath Bio-Genes” компанияси қишлоқ хўжалиги экинларининг элита уруғларини яратиш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш борасида катта тажрибага эга.