https://sputniknews.uz/20230708/ozbekiston-mavsum-ilk-paxta-ochildi-36647472.html
Пахта мавсуми: Ўзбекистонда илк пахта очилди
Пахта мавсуми: Ўзбекистонда илк пахта очилди
Sputnik Ўзбекистон
Пахта Сурхондарёдаги "Абдумўмин Жўраев” фермер хўжалигида очилган.
2023-07-08T09:30+0500
2023-07-08T09:30+0500
2023-07-08T09:30+0500
жамият
ўзбекистон
сурхондарё
пахта
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36637009_0:12:3072:1740_1920x0_80_0_0_49b752da688c83a5ced8f98946a96a5f.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистонда бу мавсумдаги илк пахта очилди, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.Қайд этилишича, Сурхондарёда хизмат сафарида бўлиб турган ижодий гуруҳ илк очилган пахта воқеасининг гувоҳи бўлди.Пахта Жарқўрғон туманидаги “Абдумўмин Жўраев” фермер хўжалигида очилган. Айтилишича, ғўзаларнинг қадди тиклиги, ҳар бирида 15-20 тадан кўсак мавжудлиги юқори ҳосилдан дарак бераётганини англатади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Ўзбекистонда 200 минг гектар пахта-ғалла майдонлари қисқариб аҳолига берилганини маълум қилган эди. Ўтган йили Ўзбекистонда 10 октябргача биринчи пахта терими тўлиқ якунланиб, иккинчи теримга ўтилган эди. Унда вилоятлар ва Қорақалпоғистон республикаси бўйича 21 379 та терим отряди шакллантирилган. Уларга 1 959 702 нафар теримчи бириктирилган.Мамлакатда қўлда терилган ҳар килограмм пахта хомашёси учун тўланадиган пул миқдори ўтган йилга нисбатан ўртача 2500 — 3000 сўм атрофида ошган.
https://sputniknews.uz/20220922/maxsus-reportaj-paxtani-qolda-terish-osonmi---video-28462378.html
ўзбекистон
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36637009_0:114:2367:1889_1920x0_80_0_0_369a67b6562c66af40254f680f24cc66.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
"абдумўмин жўраев” фермер хўжалиги пахта нав ўзбекистон сурхондарё қишлоқ хўжалиги вазирлиги
"абдумўмин жўраев” фермер хўжалиги пахта нав ўзбекистон сурхондарё қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Пахта мавсуми: Ўзбекистонда илк пахта очилди
Пахта Сурхондарёдаги "Абдумўмин Жўраев” фермер хўжалигида очилган.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистонда бу мавсумдаги илк пахта очилди, дея хабар берди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Қайд этилишича, Сурхондарёда хизмат сафарида бўлиб турган ижодий гуруҳ илк очилган пахта воқеасининг гувоҳи бўлди.
Пахта Жарқўрғон туманидаги “Абдумўмин Жўраев” фермер хўжалигида очилган. Айтилишича, ғўзаларнинг қадди тиклиги, ҳар бирида 15-20 тадан кўсак мавжудлиги юқори ҳосилдан дарак бераётганини англатади.
“2023-йил мавсумида пахтанинг “Султон” элита навини экканмиз. Экиш ишларини 19 март куни бошладик, ўз вақтида суғориб, агротехник тадбирларини амалга оширдик. Мана, натижасини кўриб турибсиз. Пахтанинг барвақт пишиши йиғим-терим ишларини эрта бошлаш ва сифатли ҳамда мўл ҳосил олиш имконини беради”, - дейди фермер Абдумўмин Жўраев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Ўзбекистонда 200 минг гектар пахта-ғалла майдонлари қисқариб аҳолига берилганини маълум
қилган эди. Ўтган йили Ўзбекистонда 10 октябргача биринчи пахта терими тўлиқ якунланиб, иккинчи теримга ўтилган эди. Унда вилоятлар ва Қорақалпоғистон республикаси бўйича 21 379 та терим отряди шакллантирилган. Уларга 1 959 702 нафар теримчи
бириктирилган.Мамлакатда қўлда терилган ҳар килограмм пахта хомашёси учун тўланадиган пул миқдори ўтган йилга нисбатан ўртача 2500 — 3000 сўм атрофида
ошган.