Ўзбекистонда ғалла ҳосилдорлиги ошди - қишлоқ хўжалиги вазири

© Министерства сельского хозяйства республики УзбекистанАзиз Воитов
Азиз Воитов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2023
Oбуна бўлиш
Азиз Воитов: 2023 йил ялпи ишлаб чиқариш 8,1 млн тонна бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ғалла ҳосилдорлиги ошди. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов маълум қилди.
Воитовнинг сўзларига кўра, мева-сабзавотлар майдони 470 минг гектарга ошди, 75 минг гектар интенсив боғ ва токзорлар, 3700 гектар замонавий иссиқхоналар барпо этилди.
Шунингдек, 200 минг гектар пахта-ғалла майдонлари қисқариб аҳолига берилди. Мева-сабзавот ишлаб чиқариш 20 фоизга ошиб, 22,5 млн тоннага етди.

“Ғалла ҳосилдорлиги 57 центнердан 70 центнерга ошди ва 2023 йил ялпи ишлаб чиқариш 8,1 млн тонна бўлиши кутилмоқда. Умуман қишлоқ хўжалигида йиллик ўсиш - ўртача 5%”, - дейди қишлоқ хўжалиги вазири.

Маълум қилинишича, “Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги” индексида Ўзбекистон рейтинги 113 та мамлакат орасида 12 поғона кўтарилиб (85 дан 73 га), энг юқори ўсишга эришган 10 та мамлакат ичида 1-ўринни эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0