Бухорода ўтадиган халқаро анжуманда Россиянинг бош онкологи иштирок этади

Халқаро илмий анжуман Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Миллий тиббий радиология илмий-тадқиқот маркази бош директори, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош онкологи Андрей Каприн 3-5 октябрь кунлари Бухорода бўлиб ўтадиган “Ядро тиббиёти” халқаро илмий конференциясида иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати маълум қилди.
Халқаро илмий анжуман Фанлар академиясининг 80 йиллигига тўғри келади.
Форум иштирокчилари – етакчи миллий экспертлар, шунингдек, уларнинг Россия ва бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари саратон касаллигини комплекс даволаш ва диагностика қилиш масалаларини муҳокама қилишади.
Бундан ташқари, замонавий ядро тиббиёти технологияларидан фойдаланиш, радиофармацевтика воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, радиациявий хавфсизлик муаммолари, соҳани ҳуқуқий тартибга солиш ҳақида сўз юритилади.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Каприн шу йилнинг февраль ойида Тошкентга келган эди. Унда Россия делегацияси Ўзбекистонга радионуклидлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, октябрь ойида бўлиб ўтадиган анжуманни муҳокама қилишган.
Россиядаги халқаро онкологлар форумида Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди