https://sputniknews.uz/20230208/rossiyaning-bosh-onkologi-nima-uchun-ozbekistonga-keldi---video-32105359.html
Россиянинг бош онкологи нима учун Ўзбекистонга келди - видео
Россиянинг бош онкологи нима учун Ўзбекистонга келди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Режаларимиз бир-биримизга ёрдам бериш, ўрганиш, ёшларимиз орасида тажриба алмашиш орқали янги технологияларни беморларга етказишдир - Каприн. 08.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-08T14:15+0500
2023-02-08T14:15+0500
2023-02-08T14:23+0500
ўзбекистон - россия
ҳамкорлик
шифокор
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
соғлиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/07/32079697_0:0:3224:1815_1920x0_80_0_0_9203d10b92bc56307f869f3f9eff8580.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий тиббий радиология илмий маркази бош директори Андрей Каприн Sputnik мухбирига ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик режалари ҳақида сўзлаб берди. Каприннинг айтишига кўра, Россия делегацияси Ўзбекистонга радионуклидлар ишлаб чиқариш жараёнини кўргани ҳамда октябрь ойида бўлиб ўтадиган анжуманни муҳокама қилгани келишган. Каприннинг сўзларига кўра, келажакда Россия ва Ўзбекистон ёш шифокорлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган. Ташриф доирасида Каприн Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев ва ядро тиббиёти соҳасидаги муассасалар вакиллари билан учрашди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/07/32079697_821:0:3050:1672_1920x0_80_0_0_056d4ea0537b98d53732be436ca768c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон - россия, ҳамкорлик, шифокор, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), соғлиқ
ўзбекистон - россия, ҳамкорлик, шифокор, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), соғлиқ
Россиянинг бош онкологи нима учун Ўзбекистонга келди - видео
14:15 08.02.2023 (янгиланди: 14:23 08.02.2023) Режаларимиз бир-биримизга ёрдам бериш, ўрганиш, ёшларимиз орасида тажриба алмашиш орқали янги технологияларни беморларга етказишдир - Каприн.
ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий тиббий радиология илмий маркази бош директори Андрей Каприн
Sputnik мухбирига ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик режалари ҳақида сўзлаб берди.
Каприннинг айтишига кўра, Россия делегацияси Ўзбекистонга радионуклидлар ишлаб чиқариш жараёнини кўргани ҳамда октябрь ойида бўлиб ўтадиган анжуманни муҳокама қилгани келишган.
"Биз радионуклидлар ишлаб чиқариш жараёнини кўргани ҳамда октябрда Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан ташкил қилинадиган анжуман борасида суҳбатлашгани келдик. Анжуманда биз радионуклид терапияси ёрдамида онкологик, юрак-қон томир ва неврологик касалликларни комплекс даволаш масалаларини муҳокама қиламиз. Бу янги йўналиш бўлиб, у жуда истиқболли ҳисобланади. Шу сабабли биз ҳам фан ривожини, ҳам онкологик марказни кўргани келдик", - дейди шифокор.
Каприннинг сўзларига кўра, келажакда Россия ва Ўзбекистон ёш шифокорлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган.
"Режаларимиз халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, бир-биримизга ёрдам бериш, бир-биримиздан ўрганиш, ёшларимиз ўртасида тажриба алмашиш орқали янги технологияларни беморларга етказишдир", - деди Россия бош онкологи.
Ташриф доирасида Каприн Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев ва ядро тиббиёти соҳасидаги муассасалар вакиллари билан учрашди.