https://sputniknews.uz/20230706/rossiya-xalqaro-onkologlar-forumi-ozbekiston-tajribasi-36603778.html
Россиядаги халқаро онкологлар форумида Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди
Россиядаги халқаро онкологлар форумида Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон, хусусан, Хоразм вилоятида амалиётга татбиқ этилаётган онкологик касалликлар диагностикаси ва илғор даволаш усулларига доир Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолади.
2023-07-06T16:52+0500
2023-07-06T16:52+0500
2023-07-06T16:52+0500
ўзбекистон - россия
форум
хоразм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/06/36603307_0:17:1243:716_1920x0_80_0_0_cf4761d81ca31127844907db412ab0d6.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро онкологлар форумида Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Форумда иштирок этаётган 600 нафар маърузачидан 40 нафарга яқини АҚШ, Хитой, Испания, Швейцария, Сербия, Аргентина, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон ва МДҲга аъзо қатор мамлакатлар вакиллари.Улар сафида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали директори Тоҳир Полвонов ҳам бор.Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон, хусусан, Хоразм вилоятида амалиётга татбиқ этилаётган онкологик касалликлар диагностикаси ва илғор даволаш усулларига доир Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолаб, бу борадаги ишларни такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Радиология тиббий тадқиқот миллий маркази бош директори, П.А.Герцен номидаги Москва онкология илмий-тадқиқот институти директори, Россия онкологлар ассоциацияси президенти, академик Андрей Каприн бошчилик қилган анжуманда тиббиётнинг мазкур йўналишига доир инновацион ютуқлар ва янги ишланмалар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/06/36603307_211:102:1029:716_1920x0_80_0_0_2875e6c1511a9bd2cf19fcf6725d4a18.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия халқаро онкологлар форуми ўзбекистон тажрибаси
россия халқаро онкологлар форуми ўзбекистон тажрибаси
Россиядаги халқаро онкологлар форумида Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон, хусусан, Хоразм вилоятида амалиётга татбиқ этилаётган онкологик касалликлар диагностикаси ва илғор даволаш усулларига доир Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолади.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро онкологлар форумида Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Форумда иштирок этаётган 600 нафар маърузачидан 40 нафарга яқини АҚШ, Хитой, Испания, Швейцария, Сербия, Аргентина, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон ва МДҲга аъзо қатор мамлакатлар вакиллари.
Улар сафида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали директори Тоҳир Полвонов ҳам бор.
Ўзбекистонлик мутахассис ўз онлайн чиқишида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида айрим хавфли ўсмалар профилактикаси, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар натижалари ва буни ташкил қилиш билан боғлиқ жиҳатлар ҳақида тўхталди.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон, хусусан, Хоразм вилоятида амалиётга татбиқ этилаётган онкологик касалликлар диагностикаси ва илғор даволаш усулларига доир Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолаб, бу борадаги ишларни такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Радиология тиббий тадқиқот миллий маркази бош директори, П.А.Герцен номидаги Москва онкология илмий-тадқиқот институти директори, Россия онкологлар ассоциацияси президенти, академик Андрей Каприн бошчилик қилган анжуманда тиббиётнинг мазкур йўналишига доир инновацион ютуқлар ва янги ишланмалар ҳақида ҳам маълумот берилди.