Отабек Умаров Хитойда Си Цзиньпин билан учрашди

Бугун Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашди.
Бугун Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX-Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Отабек Умаров Раиси Си Цзиньпин билан учрашди.
"Бу узоқ кутилган воқеа арафасида энг илҳомлантирувчи учрашувдир. Хитой Халқ Республикасининг муҳтарам Раиси Си Цзиньпин жанобларига ва уларнинг рафиқалари Пэн Лиюань хонимга Осиё Олимпия Кенгаши фаолиятига бўлган эътиборлари учун ташаккур", деб ёзади Умаров ўзининг Telegram-каналида.
Ўзбекистон делегацияси катта таркиб билан Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросимига йўл олди. Байрам дастури Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Отабек Умаров Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар билан учрашди