Тошкент аэропортида такси хизмати учун жойлар яна кимошди савдосига қўйилди

Ким ошди савдосида техник топшириқда кўрсатилган талабларга жавоб берадиган барча манфаатдор компаниялар иштирок этиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкент аэропортида такси хизмати учун жойлар яна кимошди савдосига қўйилди, дея хабар берди "Uzbekistan Airports".
“Uzbekistan Airports” бошқарув компанияси E-auksion.uz платформасида Тошкент аэропортида такси операторларининг жой ижараси учун учта лотни қайта жойлаштирди.
"Ҳар учала лот бўйича ҳам савдолар жорий йилнинг 3 октябрь куни E-auksion.uz сайтида бўлиб ўтади", — дейилади хабарда.
Ким ошди савдосида техник топшириқда кўрсатилган талабларга жавоб берадиган барча манфаатдор компаниялар иштирок этиши мумкин.
Айтилишича, 17 август куни ўтказилиши керак бўлган биринчи аукционлар буюртмачи томонидан техник шартларга қўшимчалар ва тушунтиришлар киритилгани сабабли бўлган.
Маълумот учун, Тошкент халқаро аэропортининг умумий учиб келиш залида яна бир такси хизмати пайдо бўлади. Такси операторлари, шунингдек, CIP учиб келиш зали ва маҳаллий авиақатновлар терминалининг келиш зали учун алоҳида танланади. Барча лотларда компаниялар риоя қилишлари керак бўлган батафсил техник топшириқлар мавжуд. Хусусан, ариза берувчи компания ишлаб чиқарилганига уч йилдан ортиқ бўлмаган, бензинда ишлайдиган ёки электромобиллар паркига эга бўлиши керак.
Компания ўзбек, рус ва инглиз тилларини бошланғич билимга эга бўлган малакали ҳайдовчиларни расман ишга олиши шарт. Автомобиллар брендланган бўлиши ва ҳайдовчилар махсус форма кийишлари керак. Компания йўловчилар учун нақд пул, маҳаллий ва хорижий тўлов тизимларининг банк карталарини қабул қилиш имкониятини тақдим этиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитаси "Uzbekistan Airports" томонидан ягона такси хизматининг йўлга қўйилишини ноқонуний ҳаракат деб атаган эди.