Американинг F-35 қирувчиси ҳақидаги афсоналар пучга чиқмоқда

Американинг яширин қирувчи самолётлари АҚШ ва НАТОнинг технологик устунлиги ҳақидаги афсонани йўқ қилмоқда.
Sputnik
18 сентябрь куни АҚШ жануби-шарқида – Жанубий Каролина штатида Бофорт ҳарбий-ҳаво кучлари денгиз пехоталари корпусининг яна бир F-35B Lightning II самолёти номаълум сабабга кўра қулаб тушди.
Бу ажабланарли эмас, чунки “Молния” да юзлаб тузилмавий нуқсонлар ва дастурий таъминот хатолар мавжуд. Самолёт Пентагон томонидан сериялаб ишлаб чиқарилишга рухсат этилмаган ва Америка иттифоқчиларига муваффақиятли сотилган, чунки акс ҳолда бу улар учун янада ёмонроқ бўлади.
Учувчи катапульта ёрдамида халос бўлган ва тез орада касалхонага жолаштирилган. Қиймати 80 миллион доллардан ортиқ бўлган “Молния” (F-35B модификацияси қисқа парвоз ва вертикал қўнишнинг технологик имконияти туфайли энг қиммат техникалардан) бир муддат автопилот режимида учган. Транспондер аллақачон ишламаётган эди, шунинг учун қулаш жойини топиш узоқ вақт олди. Ҳаво базаси қўмондонлиги ҳатто ёрдам сўраб Жанубий Каролинанинг маҳаллий аҳолисига мурожаат қилган.
Самолёт қолдиқлари “Чарльстон қўшма базасидан икки соат шимоли-шарқда” топилган. Шундай қилиб, F-35B “зомби ҳолатида” Мэрион кўлидан камида 100 км узоқликкача учган. Тушуниб бўлмайдиган катапульта ҳолати ва тинч аҳолига катта хавф туғдирган – автопилотдаги F-35B юзлаб километр масофани босиб ўтиши ва штатнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудига қулаши мумкин.
Америкаликлар дарҳол “яширин” қирувчилар билан алоқадор бир нечта шунга ўхшаш, ғалати вазиятларни эсладилар.
2022 йил декабрь ойида F-35B АҚШнинг Техасдаги Форт-Уорт ҳарбий-денгиз ҳаво станциясида худди шундай ҳалокатга учраган. Самолёт қўниш вақтида муаммо ҳосил қилиб, олдинги қўниш мосламаси чиқиб кетган. F-35B бурни ерга тегган, мувозанатни сақлашга ҳаракат қилган, қаноти билан бетонга урилган ва учувчи катапульта ёрдамида самолётни тарк этган.
Сал аввалроқ, октябрь ойида Юта штатидаги Ҳилл ҳаво кучлари базасида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари дастурий таъминотдаги муаммолар туфайли F-35A самолётини йўқотган – самолётни қўлда бошқариш иш бермаган.
2018 йилнинг май ойида Флоридадаги Эглин ҳаво кучлари базасида F-35A қирувчи самолёти қўниш пайтида ҳалокатга учраган.
2018 йил 28 сентябрь куни АҚШ денгиз пехотаси корпусининг F-35B қирувчи самолёти Жанубий Каролинадаги Бофорт авиабазаси яқинида ҳалокатга учраган.
2019 йил 9 апрелда Япония Ҳарбий-ҳаво кучлари F-35A ҳалокатининг сабаби сир бўлиб қолмоқда – самолёт Мисава авиабазасидан 135 км узоқликда Тинч океанига қулаган.
Америкаликлар 20 йил давомида “истисно” F-35 ни ишлаб чиқиш дастурига юзлаб миллиард доллар сармоя киритдилар, аммо бешинчи авлод даражасигача чиқишга улгира олмаган самолёт обрўси ер билан битта бўлди. Бахтсиз ҳодисалар даражаси жуда юқори.
2023 йилда 150 га яқин “Молния” ишлаб чиқариш режалаштирилган, аммо Пентагон ҳали ҳануз “хом” F-35 ни тўлиқ ҳажмда ишлаб чиқаришга рухсат бермаган.

Майсазорга кўрк бериб турувчи безак

F-35 самолёти ниҳоятда юқори нархлар ва паст техник тайёргарлик хусусиятлари билан бутун дунёга машҳур бўлди.
Қирувчи-бомбардимончи “800 та ишлаб чиқарилиш хатосидан азият чекмоқда” ва “янги муаммолар” доимий равишда жараёнда аниқ бўлмоқда. Америкалик экспертларнинг фикрича, ишламайдиган дастурий таъминотли “учар компьютер” F-35 – “триллион долларлик майсазорга кўрк бериб турувчи безак” бўлмоқда.
Агар “эртага уруш бошланса – Владимир Путин НАТО га ҳужум қилса ёки Си Цзиньпин Тайванни эгаллашга қарор қилса” чала “Молния” фойда бермайди.
Пентагон душманнинг радио-электрон уруш тизимлари F-35 компьютерларини шунчаки “ўчириб қўйиши” мумкинлигидан қўрқмоқда. Украинадаги махсус ҳарбий операция пайтида, Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдош тармоғи – УҚК ни алоқа ва жанговар назорат қилишнинг технологик асоси аллақачон бундай аралашувга дуч келган.
“Молния” тизимидаги камчиликларга, F135 (Pratt & Whitney)двигателидаги муаммоларга, интерфейс, учувчини кислород билан аслида таъминлай олмайдиган шлемни ҳисобга олмаган ҳолда ҳам муаммо етарлича.
Ҳатто жанговар бўлмаган операцияда ҳам F-35 товушдан юқори тезликда парчаланиши, тўпи билан ўзига зарба бериши, чақмоқ таъсирида шикастланиши, қўниш пайтида ҳалокатга учраши ёки парвоз пайтида денгизга қулаши мумкин (фақат фактлар).
Шунга қарамай, F-35 Американинг иттифоқчиларига яхши сотилмоқда.
АҚШ Давлат департаменти 13 сентябрь куни Конгрессга Жанубий Кореяга захира двигателлари ва бошқа жиҳозлари бўлган 25 та F-35 қирувчи самолётини 5 миллиард долларга сотишни маъқуллагани ҳақида маълум қилди. Натижада Жанубий Кореянинг “Молния” парки ҳозирги 60 тадан 85 тагача ошади. Бу Қўшни Шимолий Корея ва Хитойнинг ядровий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда пулни мутлақо беҳуда сарфлашдир.
Сеул қирувчи авиацияси АҚШ иттифоқчилари орасида энг жанговар авиация ҳисобланади. F-35 нинг Жанубий Кореядаги ишончлилиги ва самарадорлиги шубҳа остига олинди. 2021 йил январидан 2022 йилнинг июнигача бўлган 18 ойлик текширувлар давомида 234 та нуқсон, жумладан 172 та “учириб бўлмайдиган” ҳолат, 2021 йилда 45 та маълум миссиялардаги носозликлар ва 2022 йилда озгина яхшиланиш аниқланган. Шундай қилиб, ўтган йилнинг январь ойида корейс F-35 самолёти қўниш мосламаси ишламай қолганидан кейин “қорин қисми билан қўнишга” мажбур бўлган эди.
Европада Буюк Британия, Норвегия, Италия, Голландия ва Дания ҳаво кучлари Пентагон томонидан тасдиқланмаган (расмий равишда, жанговар тайёр бўлмаган) “Молния” ларни олди. Навбатда Польша, Руминия ва Чехия.
Албатта, Американинг ишончсиз F-35 қирувчи самолётини сотиб олишдан бош тортиш “демократия”га хиёнат қилиш билан баробар. Айни пайтда Пентагон келажакда Европа (НАТО) “Молния” флотини тактик ядровий қуроллар билан қуроллашни ва уларни Россияга қарши йўналтиришни режалаштирмоқда.
Америкаликлар бахтсиз ҳодисалар ва ҳалокатларнинг сабабларини ошкор этмаяптилар, аммо ҳақиқатни яшириб бўлмайди.
F-35 нинг корпуси 60 сония давомида 1 Мах тезликда парвоздан сўнг парчалана бошлайди – юқори технологияли душманнинг радарларига самолётнинг кўриниши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади (Россия қирувчиларининг радарлари ва ҳаво мудофааси тизимлари Болтиқ денгизи устидаги F-35 ни жуда яхши кўради).
“Яширин қирувчи” ўзи аниқланишидан олдин душманни йўқ қилиш каби F-35 нинг моҳияти амалда ҳеч қачон синаб кўрилмаган.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, бешинчи авлод F-35 ва F-22 самолётларининг сифат ва миқдорий хусусиятлари (Пентагонда атиги 700 та бор) режалилардан сезиларли даражада орта қолмоқда.
АҚШ F-35 флотининг деярли учдан икки қисми, яъни АҚШ ҳаво кучлари ва денгиз флотининг тахминан 440 та самолёти жанговар миссияларни бажара олмайди.
Америка “афсонавий” ҳарбий-саноат мажмуаси технологик жиҳатдан дунёда ягонадир.