Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия разведкачиси УҚКнинг Артёмовскка тўғридан-тўғри ҳужум қилиш хавфига баҳо берди

Украина Қуролли кучларининг (УҚК) шаҳарга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш эҳтимоли жуда кам.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Украина армиясининг Донецкдаги Артёмовскга сездирмасдан яқинлашиш имконияти деярли йўқ, чунки шаҳар бир неча километрга далалар ва ўрмонлар билан ўралган, шунинг учун Украина Қуролли кучларининг (УҚК) шаҳарга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш эҳтимоли жуда кам. Бу ҳақда Жанубий кучлар гуруҳининг 150-мотоўқчи дивизияси разведкачиси РИА Новостига маълум қилди.
“Биз Артёмовск атрофидамиз, ҳеч ким йўқ, фақат дарахтзорларда душманлар бор. Энг яқин дарахтзор тахминан 900 метр узоқликда. Душманнинг Артёмовск томон бизнинг йўналишда олдинга силжиши эҳтимоли кам, - деди у.
Разведка ходимининг сўзларига кўра, Россиянинг шаҳар атрофидаги сўнгги позициялари очиқ ҳудудларни душман позицияларидан ажратиб туради, ҳудуд рельефи УҚКнинг фронтнинг ушбу қисмида сездирмасдан олдинга силжишига тўсқинлик қилади.
“Уч кун олдин улар оғир (катта калибрли артиллерия) ва кассеталар (кассетали ўқ-дорилар) билан яхши қуролланиб олган эди, икки кундан бери эса ғалати жимлик. Уларда бундай ҳолат бўлиб туради, лекин кейин улар яна атрофини қуроллар билан ўраб олади. Бу тежамкорлик қилаётганини ёки кимнидир кутаётганини англатади”, — дея қўшимча қилди у.
Разведкачининг қайд этишича, Украина хавфсизлик кучлари кечки пайт, қоронғи туша бошлаганда шахсий таркибни алмаштириб, ўқ-дорилар етказиб берилиши бошланади. Фараларнинг ёруғи ва техникаларнинг шовқини душманни билдириб қўяди, бу эса Россия артиллерияси уларни нишонга олишига имкон беради.
Артёмовск — Донецк шимолида Донецк Халқ Республикасидаги йирик шаҳар, 2014 йил ёзги жанглардан кейин Киев назоратидаги ҳудудда қолганди. Махсус ҳарбий операция даврида 220 кундан ортиқ давом этган жанглардан сўнг 2023 йил 20 майда бу шаҳар озод қилинган. Ҳозирда у тўлиқ Россия қўшинлари назорати остида.
Россия Мудофаа вазирлигининг 16 сентябрь куни хабар беришича, бир ҳафта ичида Артёмовск йўналишида жанубий гуруҳ бўлинмалари УҚКнинг 34 та ҳужумини қайтарган, бунинг натижасида душман 1,7 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчини йўқотган.16 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 34 та автомобиль, шунингдек, 12 та артиллерия қуроллари йўқ қилинган.
Россия қўшинлари учун Артёмовск ғарбида оператив кенглик очилди