“Миллий валюталарнинг рақамли шаклида тўловларни янада ривожлантириш — бу келажакда жуда истиқболли йўналишдир. Агар дунёнинг етакчи давлатлари ёки ҳеч бўлмаганда БРИКС мамлакатлари ўз миллий валюталарининг маълум қисмини рақамли шаклда муомалага чиқаришга рози бўлса, рақамли биржаларда бир неча брокерлар ушбу валюталарни ҳолатига келтиради ва биз улардан фойдаланишимиз мумкин. Ўйлайманки, келажакда шундай бўлади”, — деди Сергей Глазьев.
Маълумот учун, Россияда рақамли рублни синовдан ўтказиш 2023 йилнинг август ойидан бошланган эди. Россия банки рақамли рубл билан боғлиқ барча техник ва ташкилий ишларни 2023 йилнинг охирига қадар якунлашни режалаштирган.
Рақамли рубл қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:
* Рақамли рубль - алоҳида валюта эмас, у миллий валютанинг учинчи шакли.
* Рақамли рублдан фақат тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.
* Рақамли рублда жисмоний шахсда фақат битта ҳисоб рақами бўлади.
* Рақамли рублда кредит олиш, кэшбек ёки фоиз тўлаш бўлмайди.
* Рақамли рубль, криптовалютадан фарқли ўлароқ, фақат МБ томонидан чиқарилади ва барча операциялар МБ томонидан назорат қилинади.
* Рақамли рубл келажакда энг хавфсиз тўлов воситасига айланади.
* Россияда рақамли рублнинг кенг кўламли эмиссияси 2025 йилдан бошланиши кутилмоқда.