Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ келажакда рақамли валюталарга ўтиш истиқболи жуда юқори — академик Глазьев

© Foto : ЕЭКСергей Глазьев во время выступления на ВЭФ-2023
Сергей Глазьев во время выступления на ВЭФ-2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2023
Oбуна бўлиш
ЕОИИ давлатлари келажакда ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарнинг рақамли шаклига ўтиш истиқболи жуда юқори, деди Глазьев.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) бугунги кунда ўзаро савдо-сотиқда миллий валюталарда ҳисоб китоб ҳажми 83 фоизни ташкил этди. Келажакда ушбу ҳисоб-китоблар рақамли валюталарда амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири, Россия Фанлар академияси академиги Сергей Глазьев маълум қилди.
Олимнинг Владивостокда бўлиб ўтаётган Шарқий иқтисодий форум — ВЭФ-2023 доирасида “Катта Евроосиё: муқобил халқаро валюта-молия тизимини шакллантиришнинг асосий кучлари” сессиясида сўзлаган нутқига кўра, келажакда халқаро ҳисоб-китобларда рақамли валюталардан фойдаланишга истиқболи жуда юқори.

“Миллий валюталарнинг рақамли шаклида тўловларни янада ривожлантириш — бу келажакда жуда истиқболли йўналишдир. Агар дунёнинг етакчи давлатлари ёки ҳеч бўлмаганда БРИКС мамлакатлари ўз миллий валюталарининг маълум қисмини рақамли шаклда муомалага чиқаришга рози бўлса, рақамли биржаларда бир неча брокерлар ушбу валюталарни ҳолатига келтиради ва биз улардан фойдаланишимиз мумкин. Ўйлайманки, келажакда шундай бўлади”, — деди Сергей Глазьев.

Шунингдек, Евроосиё Иқтисодий комиссияси вазири асосий хом ашё нархларини белгилаш масалаларига эътибор қаратди ва бу соҳаларда ЕОИИ ушбу товарларнинг Евроосиё ҳудудидаги умумий биржа маконини шакллантиришга ҳаракат қилаётганига эътибор қаратди.
Финансовый знак рубля на цифровом фоне - Sputnik Ўзбекистон
Рақамли рубль

Маълумот учун, Россияда рақамли рублни синовдан ўтказиш 2023 йилнинг август ойидан бошланган эди. Россия банки рақамли рубл билан боғлиқ барча техник ва ташкилий ишларни 2023 йилнинг охирига қадар якунлашни режалаштирган.

Рақамли рубл қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:

* Рақамли рубль - алоҳида валюта эмас, у миллий валютанинг учинчи шакли.

* Рақамли рублдан фақат тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.

* Рақамли рублда жисмоний шахсда фақат битта ҳисоб рақами бўлади.

* Рақамли рублда кредит олиш, кэшбек ёки фоиз тўлаш бўлмайди.

* Рақамли рубль, криптовалютадан фарқли ўлароқ, фақат МБ томонидан чиқарилади ва барча операциялар МБ томонидан назорат қилинади.

* Рақамли рубл келажакда энг хавфсиз тўлов воситасига айланади.

* Россияда рақамли рублнинг кенг кўламли эмиссияси 2025 йилдан бошланиши кутилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Глава МИД РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2023
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Лавров: 2023 йилда ЕОИИнинг 90 фоиз савдо айланмаси миллий валюталарда бўлади
Янгиликлар лентаси
0