https://sputniknews.uz/20230901/lavrov-eoii-savdo-aylanmasi-milliy-valyuta-38487693.html
Лавров: 2023 йилда ЕОИИнинг 90 фоиз савдо айланмаси миллий валюталарда бўлади
Лавров: 2023 йилда ЕОИИнинг 90 фоиз савдо айланмаси миллий валюталарда бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) ўзаро савдо айланмаси 2023 йилда 90 фоиз миллий ва дўст валюталарда амалга оширилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МГИМО талабалари ва ўқитувчилари билан учрашувда маълум қилди. Лавровнинг аниқлик киритишича, бу кўрсаткич ўтган йили 76 фоизни ташкил этган.
2023-09-01T15:23+0500
2023-09-01T15:23+0500
2023-09-01T15:24+0500
россия
дунёда
еоии
доллардан воз кечиш
сергей лавров
ўзбекистон ва еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/15/38067048_2:0:1920:1079_1920x0_80_0_0_6293df32d4d59a73da33396b5a096832.jpg
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) ўзаро савдо айланмаси 2023 йилда 90 фоиз миллий ва дўст валюталарда амалга оширилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МГИМО талабалари ва ўқитувчилари билан учрашувда маълум қилди.Лавровнинг аниқлик киритишича, бу кўрсаткич ўтган йили 76 фоизни ташкил этган.Россия вазирининг таъкидлашича, ЕОИИ лойиҳалари амалга оширилиши АҚШ ва унинг иттифоқчилари назорат қиладиган халқаро иқтисодий алоқаларга хизмат кўрсатувчига механизмларга боғлиқ бўлмаслиги керак. У доллар, евро ва йенни ишончсиз валюталар деб атади.“Доллардан воз кечиш жараёни ЕОИИ ташкил этиш пайтида мустақил мақсад сифатида илгари сурилмаган эди, бироқ АҚШ ўзи ўн йиллар давомида илгари сурган иқтисодиёт бозорини шакллантириш тамойилларини бузди”, - деди Лавров.Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, муқобил тўлов тизимлари ва усулларига ўтиш суръати ортга қайтмас, чунки мамлакатлар Америка зўравонлигидан ўзларини хавфсизлантириши даркор.Лавров бугунги кунда Россия Америка ва Ғарб санкцияларининг асосий объекти, чунки у ўзини мустақил тутади. Унинг фикрича, эртага бошқа бирор мамлакат санкциялар нишонига айланиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20230823/putin-briks-dollardan-voz-kechish-38134294.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/15/38067048_241:0:1680:1079_1920x0_80_0_0_db92081cebdab6c1747df3c31c68ab55.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
евроосиё иқтисодий иттифоқининг (еоии) ўзаро савдо айланмаси миллий валюта сергей лавров
евроосиё иқтисодий иттифоқининг (еоии) ўзаро савдо айланмаси миллий валюта сергей лавров
Лавров: 2023 йилда ЕОИИнинг 90 фоиз савдо айланмаси миллий валюталарда бўлади
15:23 01.09.2023 (янгиланди: 15:24 01.09.2023) Россия ТИВ раҳбарининг аниқлик киритишича, бу кўрсаткич ўтган йили 76 фоизни ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) ўзаро савдо айланмаси 2023 йилда 90 фоиз миллий ва дўст валюталарда амалга оширилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МГИМО талабалари ва ўқитувчилари билан учрашувда маълум қилди.
Лавровнинг аниқлик киритишича, бу кўрсаткич ўтган йили 76 фоизни ташкил этган.
“Ўтган йили ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги 76 фоиз ўзаро савдо-сотиқ ва ўзаро ҳисоб-китоб долларда амалга оширилмаган, аввало миллий ва дўст валюталарда бўлган. Бу йил эса 90 фоиз бўлиши кутилмоқда”, - деди Лавров. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия вазирининг таъкидлашича, ЕОИИ лойиҳалари амалга оширилиши АҚШ ва унинг иттифоқчилари назорат қиладиган халқаро иқтисодий алоқаларга хизмат кўрсатувчига механизмларга боғлиқ бўлмаслиги керак. У доллар, евро ва йенни ишончсиз валюталар деб атади.
“Доллардан воз кечиш жараёни ЕОИИ ташкил этиш пайтида мустақил мақсад сифатида илгари сурилмаган эди, бироқ АҚШ ўзи ўн йиллар давомида илгари сурган иқтисодиёт бозорини шакллантириш тамойилларини бузди”, - деди Лавров.
Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, муқобил тўлов тизимлари ва усулларига ўтиш суръати ортга қайтмас, чунки мамлакатлар Америка зўравонлигидан ўзларини хавфсизлантириши даркор.
Лавров бугунги кунда Россия Америка ва Ғарб санкцияларининг асосий объекти, чунки у ўзини мустақил тутади. Унинг фикрича, эртага бошқа бирор мамлакат санкциялар нишонига айланиши мумкин.