U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи: бугун Ўзбекистон Эронга қарши майдонга тушади

Бугун Ўзбекистон Эронга қарши майдонга тушади. Ўйин “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогининг йўлланмаси учун ўтказилаётган саралаш босқичидаги сўнгги тур учрашувини ўтказади, дея хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Ўзбекистон сўнгги кучли рақиб Эронга қарши майдонга тушади. Ўйин “ЖАР” стадионида соат 19:00да бўлиб ўтади. Мазкур ўйин 3-тур ҳисобланади.
Бунгача Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Афғонистон ва Гонконгга қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобларда ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 15 апрель – 3 май кунлари Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтади.