Ўзбекистон U-23 жамоаси Гонконг устидан ғалаба қозонди — тафсилотлар

© Футбольная ассоциация УзбекистанаФутбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси Гонг Конг устидан ғалаба қозонди
Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси Гонг Конг устидан ғалаба қозонди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё кубоги саралаши доирасида Гонконгга қарши майдонга тушди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси Гонконг устидан ғалаба қозонди. Ҳисоб : 10:0.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё кубоги саралаши доирасида Гонконгга қарши майдонга тушди.
Рақиб дарзозага биринчи голни Ҳусайн Норчаев урган бўлса, иккинчи ва учинчи голларга Аббосбек Файзуллаев ва Алишер Одиловлар муаллифлик қилди. Шундай қилиб, биринчи бўлим Ўзбекистон фойдасига 3:0 ҳисобда якунланди.
© Футбольная ассоциация УзбекистанаФутбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси Гонг Конг устидан ғалаба қозонди
Отборочный матч Кубка Азии по футболу среди игроков до 23 лет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси Гонг Конг устидан ғалаба қозонди
Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам омадли бошланди. Ўзбекистонлик футболчилар бирин-кетин рақиб дарвозасига иккита гол ўришди. Гол муаллифлари Умарали Раҳмоналиев ва Ҳусайн Норчаев.
© Футбольная ассоциация УзбекистанаФутбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси Гонг Конг устидан ғалаба қозонди
Отборочный матч Кубка Азии по футболу среди игроков до 23 лет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси Гонг Конг устидан ғалаба қозонди
Ҳусайн Норчаев рақиб дарвозани яна бир бор аниқ нишонга олишни уддасидан чиқди (хет-трик) ва ҳисобни ўз жамоаси фойдасига 6:0 қилишга эришди.

Ўзбекистон жамоаси ҳисобни 7:0 қилишига рақиб жамоа ёрдам берди. Гонконг футболчиси Ман Йип Чеук ўз дарвозасига гол урди.

Норчаев ўрнига майдонга тушган Улуғбек Ҳошимов ҳам жамоа ҳисобига яна битта гол қўшиб қўйди. Улуғбек Ҳошимов рақибларига ҳисобни очиш учун имконият қолдирмади ва жамоа ҳисобига 9-голни ёзиб қўйди. Унга Алишер Одиловнинг узатмаси қўл келди.
Иккинчи бўлим учун 6 дақиқа қўшиб берилди. Бу имкониятдан Улуғбек Ҳошимов фойдаланди (хет-трик) ва ҳисобни 10:0га тенг қилди.
© Футбольная ассоциация УзбекистанаЎзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё кубоги саралаши доирасида Гонг Конгга қарши майдонга тушди.
Отборочный матч Кубка Азии по футболу среди игроков до 23 лет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё кубоги саралаши доирасида Гонг Конгга қарши майдонга тушди.
Янгиликлар лентаси
0