ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Яккасарой ва Чилонзор туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Яккасараой тумани: "Тўқимачи" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
Чилонзор тумани: "Гулистон" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.