Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида "свет" бўлмайди

© АО "Региональные электрические сети"Тошкент шаҳрида электр таъминоти ўчирилиши.
Тошкент шаҳрида электр таъминоти ўчирилиши. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2023
Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг Яккасарой ва Чилонзор туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Яккасарой ва Чилонзор туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Яккасараой тумани: "Тўқимачи" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
Чилонзор тумани: "Гулистон" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0