ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Йил бошидан буён Россиядан Ўзбекистонга ичимликлар экспорти 255 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлигини назорат қилувчи Москва вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари Георгий Филимонов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Москва вилояти етти ой давомида 114,1 миллион долларлик деярли 152 минг тонна ичимликлар экспорт қилди. Бундай кўрсаткичлар минтақага ушбу турдаги маҳсулот экспорти бўйича Россияда етакчи бўлишга имкон берди.
Филимоновнинг сўзларига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистонга ичимликлар экспорти 255 фоизга ошган.
Шунингдек, Молдовага етказиб бериш 191 фоизга, Ҳиндистонга эса 160 фоизга ошган.
Москва вилояти чет элга алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар етказиб беради: минерал сувлар, алкоголсиз пиво ва мева шарбатлари.
Қолаверса, ичимликларнинг катта қисми Қозоғистон, Беларусь ва Тожикистонга етказиб берилган.