Интерпол қидирувидаги шахс Никарагуадан Ўзбекистонга олиб келинди

У катта миқдорда фирибгарлик содир этганликда гумон қилинмоқда. У олиш келиш учун жуда кўп мамлакатларнинг хизматлари жалб қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари катта миқдорда фирибгарлик содир этган шахсни Манагуадан Тошкентга олиб келди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати хабар берди.
Уни олиб келиш Ўзбекистон ТИВ, АҚШнинг Анқара, Панама, Мексикадаги божхона ва чегара хизматлари, Россия ИИВнинг Никарагуадаги вакили, АҚШ Давлат департаменти Дипломатик хавфсизлик хизматининг Тошкент, Истанбул, Манагуа, Панама, Мексикада хориждаги жиноий ишларни тергов қилиш бўлимлари ёрдами билан амалга оширилган.
Интерпол қидирувидаги шахс Никарагуадан Ўзбекистонга олиб келинди
Таъкидланишича, масофа, вақтдаги катта фарқ ва бир қатор сабабларни ҳисобга олиб, жиноятчини транзит қилиш ва ўтказиш бўйича барча тартиблар Бош котибиятнинг Қўмондонлик ва мувофиқлаштириш маркази ва Ўзбекистонда Интерполнинг миллий марказий бюроси томонидан мувофиқлаштирилган.
“Жуда кўп мамлакатларнинг хизматлари жалб қилингани ажабланарли эмас, чунки гумонланувчининг изи узоқ Марказий Америкада йўқолган. У бошқа қитъада яшириниб, яна жиноий фаолият — ноқонуний миграция, хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғулланган”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Мисрдан экстрадиция қилингани хабар қилинган эди.