Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Мисрдан экстрадиция қилинди

© Пресс-служба МВД УзбекистанаИнтерпол қидирувига берилган ўзбекистонлик Мисрдан экстрадиция қилинди
Интерпол қидирувига берилган ўзбекистонлик Мисрдан экстрадиция қилинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2023
Oбуна бўлиш
Ҳибсга олиш ва экстрадиция қилиш илк бор икки давлат Интерпол бюроси орқали амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Диний экстремизмни тарғиб қилишда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси Мисрдан ватанига экстрадиция қилинди. Ҳибсга олиш ва экстрадиция қилиш илк бор икки давлат Интерпол бюроси орқали амалга оширилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Матбуот хизмати хабарига кўра, гумонланувчи Мисрдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқиб юриб, тақиқланган диний экстремистик оқимлардан бирига қўшилиб, ушбу мамлакатда таҳсил олаётган ватандош талабалар ўртасида ташвиқот ишларини олиб борганидан кейин қидирувга берилган.
“Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида жиноятчи қўлга олиниб, Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди”, — дейилади ИИВ сайтида.
Қайд этилишича, эндиликда у содир этган жинояти учун жавоб беришига тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0