https://sputniknews.uz/20230830/interpol-qidiruvi-shaxs-ozbekiston-38390551.html
Интерпол қидирувидаги шахс Никарагуадан Ўзбекистонга олиб келинди
Интерпол қидирувидаги шахс Никарагуадан Ўзбекистонга олиб келинди
Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари катта миқдорда фирибгарлик содир этган шахсни Манагуадан Тошкентга олиб келди. Гумонланувчининг изи узоқ Марказий Америкада йўқолган. У бошқа қитъада яшириниб, яна жиноий фаолият — ноқонуний миграция, хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғулланган”
2023-08-30T13:18+0500
2023-08-30T13:18+0500
2023-08-30T13:21+0500
жамият
ўзбекистон
интерпол
иив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1e/38386005_319:0:1190:490_1920x0_80_0_0_890d978c1871f36f808069c25454878d.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари катта миқдорда фирибгарлик содир этган шахсни Манагуадан Тошкентга олиб келди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати хабар берди.Уни олиб келиш Ўзбекистон ТИВ, АҚШнинг Анқара, Панама, Мексикадаги божхона ва чегара хизматлари, Россия ИИВнинг Никарагуадаги вакили, АҚШ Давлат департаменти Дипломатик хавфсизлик хизматининг Тошкент, Истанбул, Манагуа, Панама, Мексикада хориждаги жиноий ишларни тергов қилиш бўлимлари ёрдами билан амалга оширилган.Таъкидланишича, масофа, вақтдаги катта фарқ ва бир қатор сабабларни ҳисобга олиб, жиноятчини транзит қилиш ва ўтказиш бўйича барча тартиблар Бош котибиятнинг Қўмондонлик ва мувофиқлаштириш маркази ва Ўзбекистонда Интерполнинг миллий марказий бюроси томонидан мувофиқлаштирилган.“Жуда кўп мамлакатларнинг хизматлари жалб қилингани ажабланарли эмас, чунки гумонланувчининг изи узоқ Марказий Америкада йўқолган. У бошқа қитъада яшириниб, яна жиноий фаолият — ноқонуний миграция, хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғулланган”, - дейилади хабарда. Аввалроқ Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Мисрдан экстрадиция қилингани хабар қилинган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1e/38386005_334:0:1137:602_1920x0_80_0_0_358ce011eadde66c1ccfed192618b57b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
интерпол қидирувидаги шахс ўзбекистон экстрадиция
интерпол қидирувидаги шахс ўзбекистон экстрадиция
Интерпол қидирувидаги шахс Никарагуадан Ўзбекистонга олиб келинди
13:18 30.08.2023 (янгиланди: 13:21 30.08.2023) У катта миқдорда фирибгарлик содир этганликда гумон қилинмоқда. У олиш келиш учун жуда кўп мамлакатларнинг хизматлари жалб қилинган.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари катта миқдорда фирибгарлик содир этган шахсни Манагуадан Тошкентга олиб келди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати
хабар берди.
Уни олиб келиш Ўзбекистон ТИВ, АҚШнинг Анқара, Панама, Мексикадаги божхона ва чегара хизматлари, Россия ИИВнинг Никарагуадаги вакили, АҚШ Давлат департаменти Дипломатик хавфсизлик хизматининг Тошкент, Истанбул, Манагуа, Панама, Мексикада хориждаги жиноий ишларни тергов қилиш бўлимлари ёрдами билан амалга оширилган.
Таъкидланишича, масофа, вақтдаги катта фарқ ва бир қатор сабабларни ҳисобга олиб, жиноятчини транзит қилиш ва ўтказиш бўйича барча тартиблар Бош котибиятнинг Қўмондонлик ва мувофиқлаштириш маркази ва Ўзбекистонда Интерполнинг миллий марказий бюроси томонидан мувофиқлаштирилган.
“Жуда кўп мамлакатларнинг хизматлари жалб қилингани ажабланарли эмас, чунки гумонланувчининг изи узоқ Марказий Америкада йўқолган. У бошқа қитъада яшириниб, яна жиноий фаолият — ноқонуний миграция, хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғулланган”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Мисрдан экстрадиция қилингани
хабар қилинган эди.