Ўзбекистон Озарбайжон билан фундук етиштириш бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистонда ўрмон ёнғоғини етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида фундук етиштириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди
Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи дастури доирасида қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов “Аграрко” компанияси директори Жовид Казимов билан учрашди.
Азиз Воитов “Аграрко” компанияси директори Жовид Казимов билан учрашди.

“Учрашувда икки давлат ўртасида ўрмон ёнғоғини етиштириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди”, - дейилади хабарда.

Азиз Воитов “Аграрко” компанияси директори Жовид Казимов билан учрашди.
Музокаралар чоғида ўрмон ёнғоғини Ўзбекистонда етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда давлат ташрифи билан бўлиб турибди. Ташрифнинг биничи кунида Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолашди. Шунингдек, ташриф доирасида давлатлар, ҳукуматлар ва идоралар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.