Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этилди
06:42 23.08.2023 (янгиланди: 11:38 23.08.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон ва Озарбайжон томонидан Олий давлатлараро кенгаш тузилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат ўртасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон ва Озарбайжон томонидан Олий давлатлараро кенгаш тузилди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон томонидан Олий давлатлараро кенгаш тузилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолашди”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ташриф доирасида давлатлар, ҳукуматлар ва идоралар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон ва Озарбайжон томонидан Олий давлатлараро кенгаш тузилди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон томонидан Олий давлатлараро кенгаш тузилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Жумладан:
2023-2024 йилларда ҳар томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича “йўл харитаси”;
энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида битим;
ёшларга оид сиёсат ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар;
Медиа соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;
Фуқароларнинг визасиз қатновлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди;
“Е-permit” рухсатнома бланкларини электрон алмашиш ахборот тизимини жорий қилиш, оила ва болаларни муҳофаза қилиш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувлар;
Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги, киберхавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг бир қатор истиқболли йўналишларида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.