ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифининг биринчи куни Боку шаҳридаги Шаҳидлар хиёбонига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Озарбайжон пойтахтининг қоқ марказида жойлашган ушбу ёдгорлик мажмуасида мамлакат озодлиги ва ҳудудий яхлитлиги йўлида қурбон бўлган юрт қаҳрамонлари дафн этилган.
Ўзбекистон етакчиси ёдгорликка гулчамбар қўйиб, Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига эҳтиром кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан Ҳайдар Алиев қабрини зиёрат қилганди.