Мирзиёев Бокудаги Ҳайдар Алиев қабрини зиёрат қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев посетил могилу Гейдара Алиева в Баку
Мирзиёев посетил могилу Гейдара Алиева в Баку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Озарбайжон халқи миллий етакчиси ҳайкали пойига гул қўйди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Озарбайжонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан Ҳайдар Алиев қабрини зиёрат қилди, деб ёзади Sputnik Озарбайжон.
Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан Фахрий хиёбонга ташриф буюриб, Ҳайдар Алиев ва унинг умр йўлдоши Зарифа Алиева хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон раҳбари давлат ташрифи билан Бокуга келди.
© Sputnik АзербайджанШавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан Бокуга келди.
Шавкат Мирзиёев прибыл с государственным визитом в Баку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2023
Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан Бокуга келди.
Икки давлатнинг давлат байроқлари ҳилпираб турган Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқасини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Элнур Маммадов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Янгиликлар лентаси
0