ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Москвада Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Миср эркин савдо зонаси тўғрисида битим тузишга оид музокараларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, иттифоққа аъзо давлатлар ва Миср ўртасида яқин савдо-иқтисодий алоқалар мавжуд. Бу бугунги геосиёсий жиҳатдан мураккаб даврда ҳам товарларнинг кенг тури бўйича ўзаро савдони амалга оширишга ёрдам бермоқда.
“Бўлажак келишув Мисрни Африкага "дарвоза" деб биладиган ЕОИИ корхоналарига мисрлик шериклар билан ҳамкорликни кенгайтириш учун зарур асос яратади”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, битим мамлакатлар ўртасида инвестициялар ўсишига кўмаклашиши қайд этилган.
Томонлар музокаралар якунида катта имкониятлар яратувни битимни имзолашга тайёрликларини билдиришди.
“Битим лойиҳаси асосий қисмлари бобларини келишиш борасида сезиларли олдинга силжишга эришилди. Қолган масалаларни сессиялараро форматда тез орада кўриб чиқиш хусусидаги кейинги режалар тўғрисида келишиб олдик”, - деди ЕИКинг савдо сиёсати департаменти директори ўринбосари Михаил Черекаев.
Аввалроқ Россия ТИВ иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский Лотин Америкаси ва Африка мамлакатлари ЕОИИ билан имтиёзли савдо-сотиқ қилишга қизиқиш билдираётганини маълум қилган эди.
“Ҳозир Миср, БАА ва Индонезия билан савдо-сотиқни либерализация қилиш борасида расмий музокаралар олиб борилмоқда”, - деган эди дипломат.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.