Лотин Америкаси ва Африка мамлакатлари ЕОИИ билан имтиёзли савдо қилишни истамоқда

© Sputnik / Табылды КадырбековФлаги ЕАЭС
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ЕОИИга аъзо мамлакатлар Евроосий иқтисодий комиссияси билан бирга бундай аризаларни иқтисодий нуқтаи назардан ўрганиб чиқишмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Лотин Америкаси ва Африка мамлакатлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан имтиёзли савдо-сотиқ қилишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский РИА Новостига маълум қилди.
“ЕОИИ билан имтиёзли савдо режимини ўрнатишга ҳақиқатдан кўплаб конструктив руҳдаги давлатлар ҳамда Лотин Америкаси, Африка, Яқин Шарқ ва Осиёдаги бирлашмалар қизиқиш билдирмоқда”, - деди у.
Биричевскийнинг сўзларига кўра, ЕОИИга аъзо мамлакатлар Евроосий иқтисодий комиссияси билан бирга бундай аризаларни иқтисодий нуқтаи назардан ўрганиб чиқишмоқда. Тегишли ташаббусларни ишлаб чиқиш якунланмаган.
“Ҳозир Миср, БАА ва Индонезия билан савдо-сотиқни либерализация қилиш борасида расмий музокаралар олиб борилмоқда”, - деди дипломат.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.
II Евроосиё иқтисодий форуми логотипи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
ЕОИИ ва Африка: сўнгги 8 йил ичида савдо қандай бўлган?
Янгиликлар лентаси
0