ЕОИИ ва Африка: сўнгги 8 йил ичида савдо қандай бўлган?

Oбуна бўлиш
2022 йилда ЕОИИнинг Африка мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 3,5 фоизга ошди, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида эса ўсиш 15,5 фоизни ташкил этди.
Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари Миср, Марокаш, Тунис ва Жазоир билан эркин савдо зонаси тўғрисида шартномалар тайёрламоқда, бироқ Африкада кўплаб ривожланиш нуқталари, қизиқарли мамлакатлар бор, улар билан ҳамкорликни ўтказиб юбормаслик керак.
Бу ҳақда 2 август куни Россия президенти Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан 27—28 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган иккинчи Россия-Африка саммити якунларини муҳокама қилиш чоғида маълум қилди.
Тадбирда қора қитъа билан нафақат Москва, балки ЕОИИ, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) билан ҳамкорлик қилиш режалари муҳокама қилинди.
Шундай қилиб, Африка билан ҳамкорлик мавзусига Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳам тўхталди.
2015 йилдан 2022 йилгача ЕОИИ ва Африка ўртасидаги савдо ҳажми, экспорт ва импорт турлари, шунингдек, асосий ҳамкорлар кимлар эканлиги — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0