Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон экспортида ЕОИИ улуши қанча

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон экспортининг асосий қисми анъанавий равишда Россияга тўғри келади — 1,2 миллиард доллар. Ушбу кўрсаткич сўнгги 3 йил ичида икки баравар ўсди.
2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатларига 2,4 миллиард доллардан ортиқ маҳсулот ва хизматлар экспорт қилди.
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси қарийб 7,4 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,5 фоизга кўп. Шундан Ўзбекистон экспорт ҳажми 2,4 миллиард долларни ташкил этди.
Экспортнинг асосий қисми анъанавий равишда Россияга тўғри келади — 1,2 миллиард доллар. Бу 2020 йилга нисбатан (663 миллион доллар) деярли икки баравар кўпдир.
ЕОИИ — минтақавий иқтисодий интеграция ташкилоти бўлиб, 2014 йил 29 майда расман ташкил топган. Ҳозирги вақтда ЕОИИга бешта давлат аъзо бўлган: Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия Федерацияси. ЕОИИ товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучи ҳаракати эркинлигини, иқтисодиёт тармоқларини мувофиқлаштиришни назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0