"Uzbekistan Airways" мустақиллик байрами муносабати билан чегирма эълон қилди

Маҳаллий йўналишлар бўйича тарифларга 50% чегирма тақдим этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. “Uzbekistan Airways” 1 сентябрдан бошлаб мустақиллик байрами муносабати билан чегирма эълон қилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Байрам муносабати билан 1 сентябрдан 3 сентябргача барча маҳаллий йўналишлар бўйича тарифларга 50% чегирма тақдим этилди.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг ва байрам кунларини дўстларингиз ҳамда яқинларингиз даврасида ўтказинг!”, - дейилади хабарда.

Чегирма Let L-410 ҳаво кемаларида амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 20 июлдан бошлаб "Uzbekistan Airways" компанияси Let L-410 ҳаво кемаларида Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналиши кунлик мунтазам пазвозларни йўлга қўйди. Авиачипталар нархи эса 182 000 сўмдан бошланади.