https://sputniknews.uz/20230719/toshkentsamarqand-yonalishida-yangi-samolyot-qoyildi-36989032.html
Тошкент—Самарқанд йўналишида янги кичик самолёт қўйилди — видео
Тошкент—Самарқанд йўналишида янги кичик самолёт қўйилди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент — Самарқанд йўналишида янги кичик ҳажмли самолётларда доимий парвозлар йўлга қўйилди. Чипта нархи 100 мингдан бошланади.
2023-07-19T20:27+0500
2023-07-19T20:27+0500
2023-07-20T13:17+0500
жамият
иқтисод
тошкент
самарқанд
самолёт
uzbekistan airways
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/13/36988859_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_06136ed7e9f003fc7f72736247754eda.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Эртага, 20 июлдан бошлаб "Uzbekistan Airways" компанияси Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналиши кунлик мунтазам пазвозларни йўлга қўймоқда. Парвозлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:Тошкент - Самарқанд йўналиши бўйича авиачипталар нархи 104 000 сўмдан бошланади. Тошкент - Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар нархи эса 182 000 сўмдан бошланади. Янги самолётПарвозлар Чехиянинг "LET Aircraft Industries" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иккита L-410 самолётларида амалга оширилади. Самолётлар 19 нафар йўловчи ёки 1800 кг юк ташиши мумкин. L-410 ўзининг ишончлилиги, хавфсизлиги ва экстремал иқлим шароитида ишлаш хусусиятлари билан танилган. Ушбу турдаги самолётлар беш қитъанинг 60 дан ортиқ мамлакатларида узоқ йиллар давомида фойдаланиб келинмоқда. Ушбу ҳаво кемаларини қисқа учиш-қўниш йўлакларида қўллаш, хусусан, Зарафшон, Шаҳрисабз, Андижон шаҳарлари каби йўналишлар тармоғини кенгайтириш учун режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/13/36988859_161:0:1121:720_1920x0_80_0_0_0d2da5a8f7cd3bfa4b1086ee83a7599b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент—самарқанд йўналиш самолёт парвоз чипта uzbekistan airways
тошкент—самарқанд йўналиш самолёт парвоз чипта uzbekistan airways
Тошкент—Самарқанд йўналишида янги кичик самолёт қўйилди — видео
20:27 19.07.2023 (янгиланди: 13:17 20.07.2023) Тошкент — Самарқанд йўналишида янги кичик ҳажмли самолётларда доимий парвозлар йўлга қўйилди. Чипта нархи 100 мингдан бошланади.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Эртага, 20 июлдан бошлаб "Uzbekistan Airways" компанияси Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналиши кунлик мунтазам пазвозларни йўлга қўймоқда.
Парвозлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
HY-1001 Тошкент — Самарқанд соат 8:30 — 9:55; HY-1002 Самарқанд — Тошкент соат 10:55 - 12:20. Тошкент - Самарқанд йўналиши бўйича авиачипталар нархи 104 000 сўмдан бошланади. Тошкент - Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар нархи эса 182 000 сўмдан бошланади.
Парвозлар Чехиянинг "LET Aircraft Industries" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иккита L-410 самолётларида амалга оширилади. Самолётлар 19 нафар йўловчи ёки 1800 кг юк ташиши мумкин.
L-410 ўзининг ишончлилиги, хавфсизлиги ва экстремал иқлим шароитида ишлаш хусусиятлари билан танилган. Ушбу турдаги самолётлар беш қитъанинг 60 дан ортиқ мамлакатларида узоқ йиллар давомида фойдаланиб келинмоқда.
Ушбу ҳаво кемаларини қисқа учиш-қўниш йўлакларида қўллаш, хусусан, Зарафшон, Шаҳрисабз, Андижон шаҳарлари каби йўналишлар тармоғини кенгайтириш учун режалаштирилган.