Хоразмда қовун сайли ўтказилади — кун ва манзил

“Қовун сайли” фестивали 12-13 август кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Хоразмда қовун сайли ўтказилади, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
“Қовун сайли” фестивали 12-13 август кунлари Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Ичан қалъа давлат музейи қўриқхонаси ҳудудида бўлиб ўтади.
Фестивални ўтказишдан мақсад вилоятнинг агротуризм салоҳиятини намойиш этиш, ҳудуднинг қадимий полизчилик тажрибаси, ширин-шакар қовун-тарвузлари ва боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб турлари ва навларини кенг оммалаштиришдан иборатдир.
Қовун экспорти: кимга қанча сотилди

“Фестивалда қовунларнинг "гурвак", "қиличбой бешак", "қари қиз", "туя қовун", "тўёна", "ола замча", "Хоразм оқ новвоти", "кўк гулоби", "бўрикалла" каби бир-биридан тотли юзлаб навлари намойиш қилинади”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, бу ерда турли мева-сабзавотлар, қандолат ва асаларичилик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари кўргазмалари ҳам ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон қўшни давлатлар пойтахтларида қовун нархи қанча туришини ҳисоблаб чиқилган эди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳатто супермаркетларда ҳам қовун вазнига қараб эмас, доналаб сотилади. Демак, энг қиммат қовунлар Москвада, уни татиб кўриш завқи Кишинёвда бироз арзонроқ бўлади, Минск энг қиммат қовунлар билан учинчи ўринни қайд этди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, Марказий Осиёда қовун энг кўп ер майдонига экилиши жиҳатидан полиз экинлари орасида 1-ўринда туради. Жаҳондаги энг мазали қовунлар Ўзбекистонда етиштирилади. Халқ селекциясида унинг 150 дан ортиқ навлари бор. Мамлакатда энг кўп экиладиган қовун навлари: “оқуруғ”, “Асате 3806”, “бўрикалла”, “кўктинна”, “кўкча”, “қизилуруғ”, “маҳаллий сариқ ҳандалак”, “оби Новвот”, “шакарпалак”, “гурлан” кабилардир.
Қовунни қандай танлаш керак — сотувчи муҳим сирлар билан бўлишди