Қовун экспорти: кимга қанча сотилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон энг кўп қовунни Россия ва Қозоғистонга экспорт қилган, МДҲдан ташқи давлатлар орасида — Мўғулистонга.
Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 11 та давлатга қиймати 16,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган 79,9 минг тонна қовун экспорт қилинган.
Қовун экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 16,8 минг тоннага ошган.
Энг кўп қовун экспорт қилган давлатлар: Қозоғистон – 35,7 минг т., Россия – 29,3 минг т., Қирғиз Р. – 12,6 минг т., Беларусь – 1,3 минг т., Тожикистон – 664 т., Монголия – 143 т.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида тушум бўйчиа қовун-тарвуз экспорти ўртача ўринларда туради. Энг юқори даромад келтирувчи мевалар гилос, ($53 млн.), узум ($35 млн.) Олхўри ($24 млн.).
Бошқа энг кўп экспорт қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари орасида пиёз ($48 млн.), мош ($46 млн.), помидор ($32 млн.) бор.
Янгиликлар лентаси
0