https://sputniknews.uz/20230808/xorazm-qovun-sayli-otkaziladi-37668564.html
Хоразмда қовун сайли ўтказилади — кун ва манзил
Хоразмда қовун сайли ўтказилади — кун ва манзил
Sputnik Ўзбекистон
“Қовун сайли” фестивали 12-13 август кунлари Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Ичан-қалъа давлат музейи қўриқхонаси ҳудудида бўлиб ўтади. Қовунларнинг "гурвак", "қиличбой бешак", "қари қиз", "туя қовун", "тўёна", "ола замча", "Хоразм оқ новвоти", "кўк гулоби", "бўрикалла" каби бир-биридан тотли юзлаб навлари
2023-08-08T10:30+0500
2023-08-08T10:30+0500
2023-08-08T11:14+0500
жамият
ўзбекистон
хоразм вилояти
қовун
фестивал
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/594/76/5947604_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_8e50de1a4501160055cf41affffdbeb7.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Хоразмда қовун сайли ўтказилади, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.“Қовун сайли” фестивали 12-13 август кунлари Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Ичан қалъа давлат музейи қўриқхонаси ҳудудида бўлиб ўтади.Фестивални ўтказишдан мақсад вилоятнинг агротуризм салоҳиятини намойиш этиш, ҳудуднинг қадимий полизчилик тажрибаси, ширин-шакар қовун-тарвузлари ва боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб турлари ва навларини кенг оммалаштиришдан иборатдир.Қовун экспорти: кимга қанча сотилдиБундан ташқари, бу ерда турли мева-сабзавотлар, қандолат ва асаларичилик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари кўргазмалари ҳам ташкил этилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон қўшни давлатлар пойтахтларида қовун нархи қанча туришини ҳисоблаб чиқилган эди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳатто супермаркетларда ҳам қовун вазнига қараб эмас, доналаб сотилади. Демак, энг қиммат қовунлар Москвада, уни татиб кўриш завқи Кишинёвда бироз арзонроқ бўлади, Минск энг қиммат қовунлар билан учинчи ўринни қайд этди.Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, Марказий Осиёда қовун энг кўп ер майдонига экилиши жиҳатидан полиз экинлари орасида 1-ўринда туради. Жаҳондаги энг мазали қовунлар Ўзбекистонда етиштирилади. Халқ селекциясида унинг 150 дан ортиқ навлари бор. Мамлакатда энг кўп экиладиган қовун навлари: “оқуруғ”, “Асате 3806”, “бўрикалла”, “кўктинна”, “кўкча”, “қизилуруғ”, “маҳаллий сариқ ҳандалак”, “оби Новвот”, “шакарпалак”, “гурлан” кабилардир.
https://sputniknews.uz/20230708/qovunni-qanday-tanlash-kerak--sotuvchi-muhim-sirlar-bilan-bolishdi-36649177.html
ўзбекистон
хоразм вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/594/76/5947604_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_b92b2c317cb3535486d97d8577f1b8dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хоразм қовун сайли фестиваль хива ичан қалъа музей қовун навлари
хоразм қовун сайли фестиваль хива ичан қалъа музей қовун навлари
Хоразмда қовун сайли ўтказилади — кун ва манзил
10:30 08.08.2023 (янгиланди: 11:14 08.08.2023) “Қовун сайли” фестивали 12-13 август кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Хоразмда қовун сайли ўтказилади, дея хабар берди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. “Қовун сайли” фестивали 12-13 август кунлари Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Ичан қалъа давлат музейи қўриқхонаси ҳудудида бўлиб ўтади.
Фестивални ўтказишдан мақсад вилоятнинг агротуризм салоҳиятини намойиш этиш, ҳудуднинг қадимий полизчилик тажрибаси, ширин-шакар қовун-тарвузлари ва боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб турлари ва навларини кенг оммалаштиришдан иборатдир.
“Фестивалда қовунларнинг "гурвак", "қиличбой бешак", "қари қиз", "туя қовун", "тўёна", "ола замча", "Хоразм оқ новвоти", "кўк гулоби", "бўрикалла" каби бир-биридан тотли юзлаб навлари намойиш қилинади”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, бу ерда турли мева-сабзавотлар, қандолат ва асаларичилик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари кўргазмалари ҳам ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон қўшни давлатлар пойтахтларида қовун нархи қанча туришини ҳисоблаб чиқилган эди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳатто супермаркетларда ҳам қовун вазнига қараб эмас, доналаб сотилади. Демак, энг қиммат қовунлар Москвада, уни татиб кўриш завқи Кишинёвда бироз арзонроқ бўлади, Минск энг қиммат қовунлар билан учинчи ўринни
қайд этди.Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, Марказий Осиёда қовун энг кўп ер майдонига экилиши жиҳатидан полиз экинлари орасида 1-ўринда туради. Жаҳондаги энг мазали қовунлар Ўзбекистонда етиштирилади. Халқ селекциясида унинг 150 дан ортиқ навлари бор. Мамлакатда энг кўп экиладиган қовун навлари: “оқуруғ”, “Асате 3806”, “бўрикалла”, “кўктинна”, “кўкча”, “қизилуруғ”, “маҳаллий сариқ ҳандалак”, “оби Новвот”, “шакарпалак”, “гурлан” кабилардир.