Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди — Ўзгидромет

Прогнозларга кўра, 5 август куни шимоли-ғарбий ҳудудларга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +35-38 даража атрофида, баъзи жойларда +40даражагача, жанубда баъзи жойларда +42 даражагача бўлади.
Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат эртага 5 август куни шимоли-ғарбий ҳудудларга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида 5 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати +32-37 даражагача пасаяди.
Якшанба куни нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Кундузги ҳарорат барча жойларда +30-35, жанубда +35-38 даражагача пасаяди.
“Булутлилик кўпайиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек Бухоро, Навоий вилоятларида, кечаси эса Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
Бугун шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон балан кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида 4 август куни шамолнинг кучайиши баъзида 20-25 м/с гача етиши мумкин.